Latest news

13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  0 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  2 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  1 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   2 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   6 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  4 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  12 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  4 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  4 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1 08:50"Ливерпуль" асосан захирада қолиб кетаётган футболчисини 50 миллионга сотишга яқин  2

Дилявер Ваниев: "Ҳозирги қийин вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз" News

Дилявер Ваниев: "Ҳозирги қийин вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз"

Суперлига 18-турдан ўрин олган "Насаф" - "Машъал"(4:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида бирор фикр билдиришим қийин. Бирор бир сўз ҳам топа олмаяпман. Ҳа, мағлубиятга учрадик. Тўртта гол, албатта, кўп. Мен томон танқидлар ёғилиши табиий. На илож, босимга дош беришга ҳаракат қиламиз. Олдинда ФИФА кунлари сабабли танаффус юзага келмоқда. Йигитлар билан ҳотиржам ўтириб гаплашиб оламиз. "Насаф" ҳар жабҳада тезкорлик билан ҳаракат қилди, футболчиларимизни ноқулай аҳволга солиб қўйди. Демак, мен жамоани ўйинга яхши тайёрлай олмаганман",- дейди Ваниев.

- Ҳумоюн Муртазоев ва Сардор Абдураимов ўтган мавсумда "Насаф" сафида ёрқин ўйин кўрсатишди. Бу мавсум бошида эса "Бунёдкор"га ижарага берилди ва улар бу жамоада ўз ўйинларини йўқотиб қўйишди. Унда нима учун "Насаф"дан қайтариб олинди улар?

- Бу саволни раҳбариятга берганингиз маъқул. Сардор ёмон таассурот қолдирмаяпти. Ҳумоюнда эса жароҳат бор.

- Легионерлар қай даражада ишончни оқламоқда?

- Ўртача, деган бўлардим. Бундан ҳам яхшироқ ўйнашни истаймиз. 

- "Машъал"да барқарорлик кўринмаётгандек. Жамоани мавсум якунида нечанчи ўринда тасаввур қиляпсиз?

- Юқори ўринлар учун интиламиз. Лекин, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Олдиндан бирор нарса деб бўлмайди. Ҳозирги қийин вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Футболчилар олдига доим максимал вазифани қўямиз. 

- Матбуот анжуманида сизни энсангизни қотирадиган саволларни айта оласизми?

- Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳамма саволлар яхши. Фақат, иккинчи турда "Бунёдкор" билан ўйинда бир ёши катта киши Суперлигада қоласизларми деган савол берган ва шунга яраша жавоб қайтарган эдим.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика