Latest news

23:05Александр Крестинин: "Ғалаба қозониш учун бир оз ақлли футбол керак  0 22:57Григорий Колосовский: "Энди биз майдонга чиқадиган ҳар бир ўйин финал бўлиши керак"  0 22:35"Тоттенхэм" ўйинчиси "Милан"га ўтишга яқин  0 22:07"Ювентус" ўйинчисини "Аякс"га ижарага беради  0 21:40Суперлига. "Металлург" ва "Локомотив" иккинчи даврани дуранг билан бошлади   23 21:27"Арсенал" собиқ вингери Николя Пепе "Вильярреал" ўйинчисига айланди  0 20:29"Барса" собиқ форварди Брейтуэйт "Эспаньол"ни харид қилмоқчи  0 20:05Назорат ўйини. "Пахтакор" "Олимпик"га 7та гол урди  5 19:29РПЛ. ЦСКА ўз майдонида "Оренбург"ни тор-мор этди, Файзуллаев эса...  9 19:10"Барса" Уильямснинг трансфери барбод бўлса, "Бавария" вингери билан шартнома имзолаши мумкин  4 18:228 футболчи шу ёзда "Ювентус"ни тарк этиши мумкин  0 17:58"Барса" ўйинчиси Роке яна "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 17:23Симонс яна бир мавсумни ижара асосида "Лейпциг"да ўтказади. У бир неча кундан сўнг тиббий кўрикдан ўтади  3 16:58Флик Кантенинг "Барса"га ўтишини блоклаб қўйди. Мураббий ёш ўйинчиларни афзал кўради  15 16:28Моуринью Гюндоганни "Фенербахче"да кўрмоқчи  2

Дилшод Ҳамроев: “Бу йил акамга қарши майдонда биринчи бор тўқнаш келдим” News

Дилшод Ҳамроев: “Бу йил акамга қарши майдонда биринчи бор тўқнаш келдим”

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси собиқ дарвозабони Дилшод Ҳамроев бу йил олий лигада дебют қилди. "Қизилқум"даги Шерали Жўраевнинг укаси бўлган посбон "Обод" клубида фаолият олиб бормоқда.
"Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси бўлган Дилшод Ҳамроев билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилганман, - деб гап бошлади дарвозабон. Ҳозирда Зарафшон шаҳрида истиқомат қиламан. Акам футболчи, унга қизиқиб мен ҳам футболга борганман. Зарафшон шаҳридаги “Прогресс” футбол мактабида футболнинг илк сабоқларини олганман. Биринчи мураббийим Пужалин Виктор Константинович бўлган. Бу киши жуда ҳам талабчан шу билан бирга меҳрибон. Ёшларга қандай тарбия беришнинг ҳадисини олган. Мен Виктор Константиновичга чуқур миннатдорчилик билдираман. 7-синфга қадар “Прогресс” футбол мактабида ўқиганман. Кейин “Бунёкдор” академияси мураббийлари ва раҳбарияти ўйинларимни кузатиб мени Тошкентга таклиф қилишган. Пойтахтга келиб кўрикдан ўтганман ва мураббийларда яхши таассурот қолдирганман. Шундан кейин ўқишни “қалдирғочлар” академиясида давом эттиришга қарор қилганман.



- Акангиз Шерали Жўраев ярим ҳимоячи, сиз нимага дарвозабон бўлгансиз?
- Ёшлигимда мен ҳужумда ўйнардим. Голлар уришни ёқтирардим. Бироқ биринчи мураббийим мендан яхши дарвозабон чиқади деб ўйлаб дарвозани қўриқлашга қўйган. Бир нечта ўйинларда яхши ҳаракат қилганимдан сўнг дарвозабонга айланганман.

- Агар рақиб ҳужум қилса сизда ўзингизни кўрсатиш учун имконият бўлади. Яъни сейвлар қилишингиз мумкин. Рақиб ҳужум қилмаса сиз деярли ўйинда иштирок этмайсиз. Жамоаингиз эса ғалаба қозонади. Сизга қайси бири маъқул?
- Энг муҳими жамоанинг ғалабаси. Ҳар бир ўйинда бор кучим билан жамоам дарвозасини қўриқлайман. Барча ўйинларда умуман тўп келмаса ҳам майли (кулади), жамоам ғалаба қозонса мендан бахтиёр инсон бўлмайди. Футбол жамоавий ўйин, ютса бутун жамоа ютади, ютқазса бутун жамоа...

- Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида қатнашгансиз...
- Ўтган йил Янги Зеландияда фаолиятимда биринчи марта Жаҳон чемпионатида иштирок этдим. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа сафида дунё биринчилигида қатнашганимдан фахрланаман. Жаҳон чемпионатида ўз қитъасининг энг кучли жамоалари иштирок этади. Шу боис биз Ўзбекистон номини дунёга таратишда озми кўпми хисса қўшишга ҳаракат қилдик. Гуруҳда дастлабки икки ўйиндан сўнг қийин аҳволда қолгандик. Охирги турда Фижи устидан ғалаба қозониб кейинги босқичга чиққандик. Австрия билан баҳсда кучли жамоани Ҳамдамовнинг иккита голи эвазига мағлуб этганди. Жаҳоннинг энг кучли 8 жамоаси орасига кирдик. Афсуски чорак финалда Сенегалга кичик ҳисобда ютқазиб қўйиб ярим финалга чиқа олмадик. Янги Зеландиядаги мундиалда ташкилотчилик жуда яхши бўлганди. Ундан олдинги Осиё чемпионати билан солиштирсак Янги Зеландия мундиални жуда ҳам юқори савияда ўтказиб берди. Ўйинлар бўлиб ўтган стадионларнинг ҳолати юқори даражада эди. Ушбу мамлакат иқлими ҳам жуда ажойиб экан.



- Ўтган йил “Қизилқум”да ижарада ўйнадингиз. Лекин асосан ёшлар жамоаси сафида ўйнадингиз. Олий лигада майдонга тушмаганигизга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- “Қизилқум” сафида олий лигадаги дебют учрашувимни ўтказишни истагандим. Бунинг учун машғулотларда бор кучим билан ишладим. Бунда ҳеч кимни айблай олмайман, мураббийлар қарорига кўра кўпроқ ёшлар жамоасида ўйнадим. Бундан ташқари жамоада рақобат ҳам кучли эди. Қишда “Бунёдкор”га қайтдим ва йиғинларда иштирок этдим. Бу орада бир қатор клублардан таклифлар тушди. Ўзимга “Обод” клубининг таклифи маъқул келди ва олий лига дебютанти сафига бориб қўшилишга қарор қилдим. Олий лигада биринчи ўйинимни “Обод” сафида ўтказганимдан хурсандман.

- “Обод” ҳақида нима дея оласиз?
- Жамоадаги барча бир-бири билан жуда аҳил. Ички муҳит аъло даражада. Мураббийлар ўз ишларини профессионал тарзда бажаришади. Кўплаб ёш футболчилар олий лигада ўзини кўрсатишга уринмоқда. Бизда иштиёқ жуда кучли. Шу боис ҳам ёмон натижа қайд этмаяпмиз. Ҳар ўйинда йигитлар бир-бирига далда бериб туради.

- Бу мавсумда жамоадаги учала дарвозабон ҳам майдонга тушиб кўрди. Дарвоза чизиғида рақобат қай даражада?
-  Дарвозабонлар орасида кучли ва соғлом рақобат мавжуд. Кимни майдонга туширишни фақат мураббий ҳал қилади. Ҳар биримиз машғулотларда ўзимизни кўрсатишга уринаяпмиз. Ким ўйнаса қолганлар уни қўллаб туради. Бир-биримизга тавсиялар бериб турамиз. Хато қилсак бирга таҳлил қиламиз.

- Яқинда “Обод” - “Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтди. Навоий клуби сафида акангиз Шерали Жўраев тўп тепди. Бу акангиз билан майдондаги биринчи тўқнашувингиз бўлдими?
- Ҳа бу акам билан биринчи тўқнашувим бўлди. Учрашувдан олдин бор эътибор ўйинга қаратилгани боис фақат баҳс тугагач ўзаро гаплашдик. 2:2 ҳисоби қайд этилгани учун иккаламиз ҳам у қадар хафа бўлганимиз йўқ.

- Акангиз танбеҳ бериб турадими?
- Албатта! Ҳар бир ўйиндан сўнг гаплашамиз. Учрашув қандай ўтгани билан қизиқади, агар ўйинимни ТВ ёки сайт орқали кўрса қаерда қандай хато қилганимни айтиб турадилар. Футболчи бўлиб етишишимда айнан акамнинг хиссаси жуда катта бўлганини фахр билан айта оламан.



- Кўпчилик бу саволни берган бўлса керак. Нима учун фамилия бир хил эмас?
- Тўғри буни кўпчилик сўрайди. Оилада тўртта фарзандмиз. Акам ва катта опам Жўраевлар, мен ва кичкина опам эса бобомнинг исмлари шарафига Ҳамроев фамилиясига ўтганмиз.

- Олдин сиз билан ишлаган қайси мураббийларга раҳмат айтишни истардингиз?  
- Ёшлигимдан тўп тепишга ўргатган Пужалин Виктор Константиновичга, “Бунёдкор” академиясидаги бирга ишлаган Рашид Ғофуров ва Сергей Лушанга, “Қизилқум”да Ҳамид Актамовга катта раҳмат айтаман. Дарвозабонлар мураббийлари Олег Беляков, Шавкат Абдухўжаев, Марат Галимов ва Баҳтимурод Ҳайриддиновдан миннатдорман. Бундан ташқари Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидаги бош мураббий Равшан Ҳайдаровга ҳам раҳмат дейман.

- Дилшод Ҳамроев нимани орзу қилади?
- Орзуим аввало яхши инсон бўлиш ва ота-онам истагандек фарзанд бўлиш. Футболда эса яхши футбол бўлиш ва келажакда гранд жамоа сафида ўйнаш.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика