Latest news

10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  1 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  3 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  1 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  8 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  5 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  3 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  12 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  3 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  13 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  28

Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​ News

Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 21-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг яхши дарвозабони – Дилшод Йўлдошев ("Сурхон")

"Сурхон" бу турда "Навбаҳор" билан Наманганда баҳс юритиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу ўйинда меҳмонлар посбони Дилшод Йўлдошев бир неча бор жамоасини голлардан қутқариб қолди ва сафарда муҳим 1 очко қўлга киритилишга ҳисса қўшди. Шу тариқа, Championat.asia сайти 24 ёшли посбонни 21-турининг энг яхши дарвозабони деб топди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг яхши мураббийи – Камолиддин Тожиев ("Пахтакор")

"Пахтакор" ортда қолган турда ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Шерлар" ўйиннинг биринчи таймида 10 киши бўлиб қолди, лекин шунга қарамай жамоа кучли рақиб устидан ғалабага эриша олди. Шундай қилиб, Камолиддин Тожиев Championat.asia талқинида турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг яхши футболчиси – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" бу тур ўз майдонида ОКМК устидан йирик ғалабага эришди – 4:1. Баҳс жиззахликлар вингери Люпчо Дориевнинг бенефисига айланиб кетди. 30 ёшли футболчи биринчи таймда иккита гол уришга эришди ва иккинчи таймда голли узатмани амалга оширди. Шу тариқа, Люпчо Дориев Championat.asia талқинида 21-турнинг энг яхши футболчиси бўлди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 21-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна")

Дориевнинг биринчи тайм охирида урган голи айниқса чиройли чиқди. Чап қанотда тўпни эгаллаб олиб жарима майдони ичига кириб тўпни дарвозанинг узоқ юқори бурчагига жойлаб қўйди. Шу тариқа, Дориев Championat.asia сайти талқинига кўра, турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.




 

Rating: +4   

Comments

+1   
16 sep 12:41:19
Mahmud Ttww
Дориев газни босс.
+1   
16 sep 12:27:08
Шухрат Хусаинов
Камолиддинга омад Хар доим ер булсин
+1   
16 sep 12:06:42
Бахтиёр Ашуров
Камолиддинни анча тажрибаси ошибди. Ўтган йилгидан анча ўсибди. Омадини берсин!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика