Latest news

03:42ЕЧЛ. "Ювентус" камбэк остонасида вазифани уддалай олмади, "Галатасарой" 1/8 финалда!  10 03:21"Реал" кетма-кет 29-мавсум ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди  9 03:00ЕЧЛ. ПСЖ "Монако" билан дуранг ўйнади ва 1/8 финалга йўл олди  7 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди  63 02:30Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"  0 01:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Роналдудан навбатдаги гол!  6 00:45ЕЧЛ. Бергамода камбэк: "Аталанта" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, "Боруссия"ни турнирдан чиқариб юборди  24 00:20Коутиньо олдида икки йўл бор  1 00:01ЕЧЛ. "Реал" - "Бенфика" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  15 23:50"Милан" тўртинчи либослар тўпламини тақдим қилди  2 23:31Ямал ўз совринини қабул қилиб олди  1 22:50Онана МЮга қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи  5 22:32"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди  2 22:15Каземиро Италия жамоасига ўтмоқчи  1 21:41"Ғазалкент" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, Россия жамоасини мағлуб этди  2

Про лига-2026 иштирокчилари ўрганилмоқда News

Про лига-2026 иштирокчилари ўрганилмоқда

Лига аввалроқ "Суперлига регламенти"ни тақдим этганди. Эндиликда "Про лига регламенти" лойиҳаси ишчи вариантда сайтга юкланди.

Эртага — 28 ноябрь куни Биринчи лига мусобақасининг 2025 йилги мавсуми ўз якунига етади. Тошкент мезбонлик қилаётган плей-офф босқичининг финал ўйинида "Замин" ҳамда "БухДУ" жамоалари ўзаро майдонга тушади. Бухоро давлат университети жамоаси ўтган мавсум ҳам Биринчи лигада иштирок этган бўлиб, мавсумни ўз минтақасида 5-ўринда якунлаганди. Жорий мавсумда жамоа ўсишга эришиб, Ғарбий минтақада учликка кирди ва плей-оффда финалга қадар етиб келди. Ўзагини тўлиқ янгилаган "Замин" ўтган мавсум чорак финалда "ФарДУ" билан тўқнаш келиб, имкониятни бой берганди. Бу йил эса Марказий минтақада ғолибликни қўлга киритди ва ҳал қилувчи финал ўйинига қадар етиб келди. 

“Биринчи лига регламенти”нинг 5.10-бандига кўра мавсум якунига кўра Пролига йўлланмаси қайси жамоага тақдим этилиши ҳамда Биринчи лигани қайси жамоа тарк этиши масаласи Лига томонидан аниқланиши белгилаб қўйилган. Яъни, Суперлига ва Пролига мусобақаси ўртасида спорт принсиплари бирламчи бўлса, Про лига иштирокчиларини аниқлаб олишда Лига жамоаларнинг унга қанчалик тайёр эканлигини мониторинг қилиши муҳим аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб, Лига қарор қабул қилишда мавсум давомида жамоаларнинг мусобақалардаги иштироки, ҳужжатларни юритиш ишлари, бухгалтерия ҳисоботлари, майдонлар ва улардаги ўзгаришлар, лицензиялаш талабларига қанчалик мос тушиш каби ҳолатлар хулосасига таянади.

Про лигада иштирок этиш истагида бўлган жамоа “Про лига регламенти” орқали унинг талабларини ўрганиб чиқиши мумкин. Айни вақтда Лига бир қатор жамоалар билан ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Пролига талабларига жавоб бериши шартида улар кейинги иштирокини мазкур мусобақада давом эттириши мумкин бўлади.

Rating:    

Comments

   
27 nov 13:08:55
Abdulbosit Maxmudov
Sonini kopaytirmoqchimi tushunarlik qilib yozsa boladiku 4 bosqichlik tizim umuman bolmedi qiziqmas kamida 10ta jamoa bolishi kk
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика