Latest news

08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  3 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  1 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  11 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  2 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  6 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  15 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0

Даврон Ҳошимов: “Яқин кунларда “Пахтакор” тарихида бўлмаган нарсалар рўй берса керак” News

Даврон Ҳошимов: “Яқин кунларда “Пахтакор” тарихида бўлмаган нарсалар рўй берса керак”

Кеча олий лиганинг 17-туридан ўрин олган Тошкент дербисида “Обод” – “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда “шерлар”нинг қўли баланд келди 4:1. Қизиқарли кечган баҳсдан сўнг “Пахтакор” клуби ҳимоячиси Даврон Ҳошимов саволларимизга жавоб берди.

-  “Обод” жамоасига қарши учрашувга қай даражада тайёргарлик кўрдинглар, ғалаба нимани эвазига қўлга киритилди?

-  “Обод” жамоасига қарши учрашувга олдиндан жиддий тайёргарлик кўргандик. Ўйин оғир кечишини олдиндан билиб тургандик. Чунки “Обод”ни йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди. Уларда мотивация йўқ эди. Бундай жамоалардан кўп нарсани кутса бўлади. Ўйин пайтида бўшашмаслигимизни мураббийларимиз бизга уқтиришди. Ҳаммамиз бир жамоа бўлиб ғалабани қўлга киритдик. Билсангизлар оғир ўйинларни бошдан ўтказдик. Мураббийлар штабида, умуман жамоамизда катта ўзгаришлар бўлди. Иккинчи даврада ўзимизга керакли бўлган очколарни йиғиб чемпионлик учун кураш олиб борамиз.

-  “Пахтакор” ўтган йилдан бери бир текис ўйнамади. Ғалаба қозонадиган учрашувда мағлубиятлар бўлди очколар йўқотилди. Буларга нима сабаб бўлди?

-  Тўғри айтиб ўтдингиз “Пахтакор” анчадан бери бир текис ўйин ўтказа олмаяпти. Чунки бизда йўқотишлар кўп бўлди. футболчиларимиз жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиқишди. Шундан сўнг жамоадошларим тушкунликка тушиб қолишди. Мағлубиятга учрайверганимиздан сўнг ўзимизга бўлган ишонч йўқолиб қолди. Биринчи давра тугаш арафасида ўзимизни қўлга олиб фақат ғалаба ҳақида ўйладик. Шунга яраша очко жамғаришни бошладик.


-  Иккинчи даврада супер “Пахтакор”ни кўришимиз мумкинми?

-  Мени фикримча “Пахтакор” тарихида бўлмаган нарсалар рўй берса керак. Бизни билишимизча тажрибали, таниқли футболчилар, таниқли мураббийлар жамоага жалб қилинди. Жуда ҳам катта ўзгаришлар бўлмоқда. “Пахтакор” марказий стадиони реконструкция қилинади. Олдимизга катта вазифалар қўйилган. Иккинчи даврада мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

-  Бир неча тур олдин клубга тажрибали янги бош мураббий келиши маълум бўлиб улгурганди. Жамоа раҳбарияти сизларга янги мураббийга  ўзларингизни кўрсатсангиз жамоада қолишларингни акс ҳолда клуб билан ҳайрлашишингизни айтишганмиди?

-  Албатта, бизни олдимизга шундай вазифа қўйилган эди. “Обод” жамоасига қарши учрашув биз учун ҳам янги мураббийлар учун ҳам кўрик вазифасини бажарди. Иккита учрашувдан бери янги мураббий барча футболчиларни кузатиб ўтирибди. Ким жамоада қолиши ёки қолмаслиги 5-6 кунда ойдинлашади. Шу билан бизга қисқа муддатли таътил берилди ва жамоа кейинги ойдан йиғилади. Шунда ким жамоада қолса иккинчи даврани “Пахтакор” ўша футболчилар билан бошлайди.

-  Иккинчи давра олдидан Туркияда йиғин ўтказилади. Ушбу йиғин пайтида ўртоқлик учрашувлари режалаштирилганми?

-  20 июль куни Туркияга учиб кетамиз. У ерда йиғин ўтказишимиз режалаштириб қўйилган. 30  июль Тошкентга қайтиб келамиз. Хорижда 10 кун йиғин ўтказар эканмиз. У ерда ўртоқлик учрашувлари ўтказиш режалаштирилган. Туркиядаги йиғин жараёнида қайси жамоага қарши баҳс олиб боришимиз ҳозирча аниқ эмас.

-  Жамоага Голландиядан легионер футболчи келаётган эмиш. Бу қайси футболчи бўлиши мумкин?

-  Бу ҳақида ҳеч нарса билмайман.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Rating: -59   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика