Latest news

22:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  10 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  22 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  4 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  31 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5

Даврон Файзиев: “Йирик ғалабага эришган бўлсак ҳам футболчиларимнинг ҳаракати менга ёқмади” News

Даврон Файзиев: “Йирик ғалабага эришган бўлсак ҳам футболчиларимнинг ҳаракати менга ёқмади”

Олий лиганинг 9-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Натижани ҳисобга олмаса ўйиндан қониққаним йўқ. Муҳими натижа ва ишончли ғалабани қўлга киритдик. Бугунги ўйинда мени фақат натижа қониқтирди. Футболчиларнинг ҳаракати менга ёқмади. Тўғри натижа муҳим, футбол муҳлислар учун ўйналади, лекин мураббий учун ўйин мухимроқ. Чиройли ўйин кўрсата олмаганимиз учун мухлислардан узр сўрайман.

“Олмалиқ”, “Обод”,  “Нефтчи” билан уйда ўйнаган бўлсак, бугун энг ёмон ўйинни кўрсатдик. Олдинда муҳим учрашувлар турибди. Бизнинг асосий уч ҳимоячимиз бири четлатилган, бири жароҳат олган. Бири бугун тўртинчи сариқ карточкасини олди. Бу биздаги камчилик. Бу баҳона ёки сабаб эмас. Мураббий учун бу оғир. Уларни ўрнини тўлдириш оғир бўлади. Биз ўз устимизда ишлашда давом этамиз. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман, – дейди Файзиев.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика