Latest news

22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  1 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  49 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  75

Санжар Турсунов: "Қўқон-1912"га урган голим фаолиятимдаги энг чиройлиси" News

Санжар Турсунов: "Қўқон-1912"га урган голим фаолиятимдаги энг чиройлиси"

Coca Cola Суперлигада дадил одимлаётган АГМК жамоасининг навбатдаги қурбони "Қўқон-1912" бўлди десак адашмаган бўламиз.

Мазкур учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган Миржалол Қосимов шогирдлари рақиб дарозасига бир-биридан чиройли голларни уришди. Айниқса, Санжар Турсунов томонидан урилган гол нафақат турнинг, балки, жорий мавсумнинг ҳам безагига айланди.  Хўш бу борада унинг ўзи нима дейди?

"Қўқон-1912" биз билан ўйинни жуда яхши бошлади. Тўғри айтдингиз рақиб сафидаги футболчилар жисмоний жиҳатдан тайёр экан. Оптимал спорт формасидалиги сезилиб турди. Шу вақтгача ўйнаган жамоаларимиз ичида ўйин сифати бўйича, майдонда кураш олиб бориш борасида "Қўқон-1912" жамоаси яққол ажралиб турди. Мураббийнинг имзоси кўриниб турибди. Боз устига илк дақиқалардан беш нафар ҳимоячи билан ҳаракатланганлиги учун гол ура олмадик.

Голимга келадиган бўлсак, бу таваккал берилган зарба эмасди. Тўпни қабул қилиб олганимдан кейин тезда дарвозабонга нигоҳ ташладим. Олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб зарба бердим. 

Ҳа, қўқонликлар дарвозасига урган голимни фаолиятимдаги энг чиройлиси деса ҳам бўлади. Фаолиятим давомида кўп ҳам тўп киритмаган бўлсамда буниси энг зўри дея оламан. 

"Пахтакор" билан яхши ўйин бўлишига ишончим комил. Улар ҳозирда турнир жадвалида биринчи ўринда кетмоқда. Рақибни нафақат ҳужум чизиғи, балки, барча чизиқларида маҳоратли ва тажрибали футболчилар жамланган. Шу боис бизга ҳимояланишимиз ҳам, ҳужум қилишимиз ҳам осон бўлмайди. Мухлислар учун ғалаба қозонишга боримизни берамиз",- дейди Санжар Турсунов.



Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика