Latest news

17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  2 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  13 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  8 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  11 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  5 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  11 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  23 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  12 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10

Бухоро ва Навоий вилоятларида "Келажагимиз умидлари" фестивали бўлиб ўтмоқда News

Бухоро ва Навоий вилоятларида "Келажагимиз умидлари" фестивали бўлиб ўтмоқда

Аввал хабар берилганидек, “Келажагимиз умидлари” фестивали бутун республика бўйлаб давом этмоқда. Дастлаб, болалар ўртасидаги футбол мусобақалари водийда старт олди.

Андижон, Наманган, Фарҳона вилоятларида ўтказилган фестивалда 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган 400дан ортиқ болалар иштирок этишди. Кейин Қорақалғоистон Республикасида ушбу фестивал доирасидаги мусобақалар ўтказилди.

Айни кунларда "Келажагимиз умидлари" фестивали Бухоро ва Навоий вилоятларида давом этмоқда. Фестивалда икки вилоятнинг барча туманларидан келган мактаб ўқувчилари иштирок этишмоқда.

Бухоро шаҳридаги “Хумо” спорт мажмуасида 4та ёш тоифасида 100 нафардан бола 10 та жамоага бўлиниб бахс олиб боряпти. Унда 1-синфдан 4-синфгача, 13 тумандан 400 нафар болалар қатнашишди ва Президентимиз томонидан берилган сертификат ва футбол тўплари билан тақдирланишди. Тақдирлаш маросимида Бухоро вилоят Футбол Федерация масул котиби Д.Рашидов ва Бухоро вилоят Футбол Федерацияси қошидаги 28-сон Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби директори А.Қўлдошев иштирок этдилар.

6 февраль куни Навоий шаҳридаги Олимпия захиралари коллежи залида Фестивалга старт берилган бўлиб, бу ерда "Келажагимиз умидлари" фестивали 9 февралгача давом этади.

Фестивал давомида иштирокчиларига совға сифатида тўплар, спорт формалари тақдим қилинмоқда ҳамда Фахрий ёрлиқлар топшириляпти.

Rating: +1   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика