Latest news

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

"Бухоро" Муллажонов билан шартнома тузилганини тасдиқлади News

"Бухоро" Муллажонов билан шартнома тузилганини тасдиқлади

"Бухоро” жамоаси яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олди.

БАА про лигаси вакили «Ал Шааб» клубида фаолият юритиб келган ҳимоячи Шавкат Муллажонов «Бухоро» билан шартнома тузди.

Шавкат Муллажоновнинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибидаги ёрқин ўйинлари, ҳимоядаги ишончли ҳатти-ҳаракатларини мухлислар ҳали унутишгани йўқ. Миллий терма жамоа таркибида 2010 йил Албанияга қарши баҳсда дебют қилган Муллажонов, тезда асосий таркиб футболчиси эканлигини намоиш этди ва 2015 йилгача миллий жамоамизнинг энг асосий фигураларидан бири сифатида фаолият юритди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳозирги кунга қадар жами 35 та учрашувда иштирок этган Шавкат Муллажонов, клублардаги фаолияти давомида турли совринларни ютган.

Ютуқлари:

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоаси таркибида 2012 йилда Қирол кубоги соҳибига айланган.

2014 йилги мавсумда Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси таркибида кумуш медаль соҳиби.

2014 йилги мавсумда Тошкентнинг “Локомотив” клуби билан Ўзбекистон кубоги ғолиблигини қўлга киритган.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика