Latest news

14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  0 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  5 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  3 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  18 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  12

“Бухоро” футбол клуби Шаҳрам Ғиёсовни табриклайди! News

“Бухоро” футбол клуби Шаҳрам Ғиёсовни табриклайди!

Хабарингиз бор, яқинда Германия давлатида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Рио Олимпиадаси совриндори ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида финал жангини ўтказди.
Спортчимизга ҳал қилувчи жангда кубалик Рониэль Иглесиас рақиблик қилди. Шаҳрам жангни кўтаринки рухда ўтказди ва якунда 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Шаҳрамнинг ушбу ютуғи шубҳасиз мамлакатимиз довруғини яна бир бор бутун дунёга таратди. Жаҳон чемпионатида нафақат Ғиёсовни балки бошқа боксчиларимизнинг ҳам ижобий иштироки, халқаро майдонларда муносиб қатнаша оладиган иқтидорли спортчилар авлоди вояга етаётганини бутун дунёга кўрсатиб қўйди.
Ўзбекистон ва Бухорони ўғлони бўлмиш Шаҳрам Ғиёсовни қўлга киритган олтин медали барча ҳамюртларимиз қатори, “Бухоро” футбол клуби аъзоларини ҳам беҳад қувонтирди. Очиғини айтганда, Шаҳрамнинг ҳар бир ўтказган жангги жамоамиз аъзоларининг диққат марказида бўлди. Шукурки, Ғиёсов финалгача етиб борди ва унда тажрибали рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Шу муносабат билан “Бухоро” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, ишчи-ходимлар ҳамда минглаб бухоролик футбол ишқибозлар номидан Шаҳрам Ғиёсовни қўлга киритган улкан соврини билан самимий муборакбод этиб қоламиз! Унинг келгуси фаолиятида янада омад ва зафарлар ёр бўлишини Яратгандан тилаб қоламиз!
Шаҳрам Олтин медалинг муборак бўлсин! Биз Сен билан доимо фахрланамиз!


“Бухоро” футбол клуби маъмурияти.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика