"Бунёдкор"нинг собиқ футболчиси Россия клубига ўтди
28 aug 2019 10:20
News
"Бунёдкор"нинг собиқ футболчиси Россия клубига ўтди
"СКА-Хабаровск" япониялик ярим ҳимоячи Минори Сато билан шартнома имзолади.
Сато янги жамоаси таркибида 14-рақам остида ҳаракат қилади. Трансфер тафсилотлари ошкор қилинмаяпти.
МФЛ маълумотига кўра, Сато МФЛ тарихидаги биринчи япон ўйинчиси бўлди.
Сато фаолияти давомида "Зеспакусацу Гумма", "Индиана Инвейдерс", "Пуэбла", "Гулбене", "Вентспилс", "Сконто", Брестнинг "Динамо", "Ал Муайдар", "Рига", "Кванжу" ва 2014-2016 йиллар мобайнида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубларида ўйнаган.
Хавбек 2019 бошида "Рига" таркибида ҳаракат қилди ва 10та ўйин ўтказди, аммо кейинчалик асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди.
Link :
Source : twitter.com/FNLeague
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments