Latest news

08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  2 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  9 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  35 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  3 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308

"Бунёдкор" йиғинига "Пахтакор" футболчиси ва Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси келиб қўшилди News

"Бунёдкор" йиғинига "Пахтакор" футболчиси ва Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси келиб қўшилди

"Бунёдкор"нинг янги мавсумга тайёргарлиги давом этади.

Бугунги машғулотларда ҳам 40 нафарга яқин футболчи иштирок этди. Расул Йўлдошев енгил шамоллаш сабабли машғулотда қатнашмаган бўлса, Суҳроб Иззатов жароҳати туфайли якка тартибда шуғулланди. Мураббийлар штаби футболчиларни икки гуруҳга ажратди. Икки гуруҳга ажратилган ўйинчилар аввалига жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Ирина Дергач бошчилигида шуғулланган бўлса, сўнг «тренажер зали»да юкламалар олишди. Кейин бешта таркиб дарвозабонларсиз, тўпга икки марта тегиш қоидаси асосида футзал ўйнаб, қувноқ кайфиятда машғулотларни якунлашди.

Ўтган мавсумни Ўш шаҳрининг «Алай» жамоасида ўтказган қирғизистонлик ярим ҳимоячи Одилжон Абдураҳмонов бугундан йиғинга қўшилди. Маълум муддат кўрикда бўладиган Абдураҳмоновнинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса шунга қараб қарор қабул қилинади. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, ушбу футболчи ўтган мавсум ҳам жамоанинг қишки йиғинида иштирок этган эди. 

Машғулотларда қатнашган футболчилар - Сарвар Каримов, Умиджон Ҳамроев, Равшан Ягудин, Акобир Қаюмов, Лутфулла Тўраев, Шаҳбоз Эркинов, Анвар Ғофуров, Хуршид Ғиёсов, Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев, Миржаҳон Мираҳмадов, Фаррух Икромов, Иброҳим Ибрагимов, Суҳроб Иззатов, Суннатилла Абдуллажонов, Абдулазиз Абдусаломов, Валерий Акопов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Бобурбек Фарҳодов, Хуршид Убайдуллаев, Музаффар Олимжонов, Саидмаҳмудхон Ғуломов, Жавоҳир Рўзиев, Ғайрат Азизхўжаев, Одилжон Абдураҳмонов (Қирғизистон), Муҳаммадали Ғиёсов.  

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика