Latest news

07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  1 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  0 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  12 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  3 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  12 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  5 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  1 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4

"Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашуви "Локомотив" стадионида бўлади News

"Бунёдкор" - "Қизилқум" учрашуви "Локомотив" стадионида бўлади

Бу ҳақида "Бунёдкор" матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумки, “Бунёдкор” Суперлиганинг 15-тури доирасида ўз майдонида “Қизилқум” жамоасини қабул қилади.

Айни кунларда “Бунёдкор” стадиони чимини тўлиқ янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли жамоа уй учрашувларини бошқа ўйингоҳда ўтказади. “Қизилқум”га қарши ўйин Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида ўтказилиши мумкин эди, бироқ шу куни АГМК Суперлига доирасида “Локомотив” билан куч синашади. “Пахтакор” 15-турни сафарда ўтказсада, марказий стадионда Олий ўқув юртларига кириш учун давлат имтихонлари ўтказилиши туфайли бу имконсиз. 11 август куни “Қўқон-1912”ни қабул қиладиган “Олимпик”нинг уй ўйингоҳи ҳисобланган “Жар”да кетма-кет икки кун учрашув ўтказиш майдоннинг чимига салбий таъсир қилиши табиий. Шу боис “Бунёдкор” - “Қизилқум” беллашуви “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Бу масала бўйича “темирйўлчилар” ва мусобақа ўтказувчи ташкилот Ўзбекистон Профессионал лигаси билан келишувга эришилинди ва томонларнинг розилиги олинди. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика