Latest news

00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  1 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  5 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  18 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  3 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  75 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  11

«Бунёдкор» билан ўйинга борадиган мухлислар диққатига! News

«Бунёдкор» билан ўйинга борадиган мухлислар диққатига!

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 25-турида севимли жамоамиз «Навбаҳор» Тошкентда «Бунёдкор» меҳмони бўлади.

Аввал хабар берганимиздек, Тошкентдаги учрашувга борадиган мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида автомашиналарга Наманган вилояти ҳокимлиги, Наманган шаҳар ҳокимлиги ва клуб раҳбарияти томонидан бепул газ қуйиб берилади. Автомобилингизга газ қуйиб берилиши учун ўйин куни яни 3 октябрь куни соат 8:00дан 12:00гача сизга «Мухлислар билан ишлаш бўлими» бошлиғи Фарҳод Умаралиев томонидан карточка берилади. Карточкани стадионни олдидаги автостоянка ёки заправкада (қайси заправка эканлигини каналимиз орқали маълум қиламиз) олишингиз мумкин. Карточкани олиш учун сизда ва сиз билан ҳамрохлик қиладиган мухлисларда қуйидагилар бўлиши шарт:

«Навбаҳор» атрибуткалари, байроқ, шарф ёки жамоамиз логотипи туширилган қизил кепка.
Автомобил салонида ўтирадиган беш нафар (шафёрда ҳам) мухлисда жамоа рамзи ҳисобланган қизил либос бўлиши шарт!

ҚАЙТАРАМИЗ, СИЗДА ЮҚОРИДА КЕЛТИРИЛГАНИДЕК ҚИЗИЛ ЛИБОС БЎЛИШИ ШАРТ!

Сизда юқорида санаб ўтилганлар бўлсагина, клуб томонидан бир марталик газ запрафкага бепул карточка берилади. Карточкани эса «Мухлислар билан ишлаш бўлими»дан олишингиз мумкин.

Мухлисларимизга шуни айтиб ўтмоқчимизки, жамоамиз «Навбаҳор»ни навбатдаги турда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаш мақсадида ана шу жихатларга эътибор қилмоқдамиз ва айтиб ўтилган жихатлар сизда бўлиши лозим. Барча мухлисларимизни навбатдаги турда бўладиган қизиқарли учрашувда севимли жамоамиз «Навбаҳор»га ўн иккинчи ўйинчи бўлиб, «лочинлар»ни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаш учун ва шу билан биргаликда шиддатли баҳсни стадиондан туриб томоша қилиш учун пойтахтдаги «Миллий» ўйингоҳга чорлаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» - «Навбаҳор» учрашуви 3 октябрь куни соат 20:00да бошланади.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика