Latest news

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  4 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  1 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  17 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  2 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  18 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  17 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  18 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  8 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  53

Бундеслига клублари чет элликка сотилмайди! Нима учун? News

Бундеслига клублари чет элликка сотилмайди! Нима учун?

“50+1 қоидаси”, қадимий анъаналар ва мухлисларнинг устунлиги.

Аввал, немис клубларининг ташкилий структураси ҳақида сўз юритамиз.

Германиянинг барча машҳур клублари (“Бавария”, “Шальке”, “Боруссия”, “Гамбург”, “Вердер”) ташкил топганига деярли 100 йил бўлди. У пайтда жамоалар турли хаваскорлар томонидан, хобби сифатида ташкил қилинган (масалан, хушбўй тамакини севувчилар, йоркшир терьер эгалари ёки преферанс ўйини мухлислари каби). Бундай клубларни ягона жамоа сифатида рўйхатга олишаётганида “eingetragener Verein (e.V.)”, яъни “рўйхатдан ўтган уюшма” белгиси билан кўрсатиш талаб этилган. Ҳозирги кунда бу белгидан воз кечган жамоалар кўп бўлишига қарамай, баъзи клубларнинг логотипида “e.V” белгиси ҳалигача сақланиб қолган. Масалан, уни “Дармштадт”, “Брауншвейг”нинг логосида учратишингиз мумкин.

Бу нима учун керак деб ўйлаганингиз табиий. Гап шундаки, тизимнинг асосий талаби бўйича клуб фойда олиш, тижорат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган. Агар пуллар иттифоқнинг эҳтиёжлари учун ишлатилаётган бўлса, унда қанча бўлса ҳам сарфлашларига рухсат берилган.      

Мисол учун, сиз еттита одам билан иттифоқ туздингиз ва бунинг устига ажойиб футбол клубингиз ҳам бор. Жамоангиз шунчалик кучлики, ҳаттоки сиз ўйин учун билетларни бемалол сота оласиз. Бироқ битта муаммо бор: сотилган билетлардан келган даромад сизнинг банкдаги ҳисоб рақаминигизга ўтказилмайди ва ўз-ўзидан унга мунтазам равишда фоиз қўшилмайди. Бунинг ёмон томони — иттифоқ аъзолари жавобгарликка тортилиши мумкин. Яхши тарафи эса — йиғилган пулга стадионга ижара ҳақини тўлашингиз ва янги тўплар сотиб олишингиз мумкин.

Одатда, бундай уюшма сармоясининг 100 фоизи — аъзолик бадали ҳисобланади. Барча муҳим қарорларни клуб раҳбарияти қабул қилади. Уюшмага қўшилиш учун сиз ҳомий бўлишга, яъни моддий ёрдам кўрсатиб, у пуллар нимага сарфланаётганига қизиқмаслигингиз зарур ва раҳбарлар ишига буткул аралашмаслигингиз керак.

Немис клублари қаердан фойда олади?

Футболга миллионлаб инсонлар қизиқишни бошлаганида, немислар бир нарсани тушуниб етди: ривожланиш учун хусусий акционерлик жамияти тузиш керак эди. Шу тариқа, юридик шахслар уюшмадан ажралиб чиқади. Бу мақомга фақат клубнинг фойда келтирадиган бўлимлари эга бўлган.

Бугунги кунда трансферлардан тушган сумманинг 90% жамоа учун сарфланган ва бор йўғи 10% бошқа лойиҳаларга ажратилади.

Ана шундан кейин “рўйхатдан ўтган уюшмалар”дан юридик шахслар юзага кела бошлади. Юридик шахсларнинг асосий мақсади клубларга фойда олишда ёрдам бериш эди. Ҳозирги кунда футболчилар “e.V” уюшмаси билан эмас, акционерлик жамияти билан шартнома тузади.

Шу пайтгача клубни пул билан таъминлаган ҳомийлар эвазига стадион ва унинг атрофида реклама бериш ҳуқуқиини қўлга киритган. Кейинчалик улар сармояда ўз улушларига эга инвесторларга айланишган бўлсада, ҳалигача клуб стратегиясини белгилаб бериш ҳуқуқини қўлга киритганлари йўқ.

Немис футбол лигаси “DFL” ҳаваскорлар, шайхлар ва бошқа авантуристларга тақиқ қўйган. 1998 йилда “50+1 қоидаси” ишлаб чиқилди. Уни юридик шахсларнинг кўпчилиги қўллаб-қувватлади.    

Бу иш қанчалик фойда беряпти?
Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби 1990 йилда ташкил топган. У унинг расмий номи “Borussia Verein für Leibesübungen 1900 e.V.” — яъни клуб жисмоний машқлар учун мўлжалланган деган маънони билдиради. 2003 йилда рўйхатдан ўтган уюшма асосида “Borussia VfL 1900 Mönchengladbach GmbH”  масъулияти чекланган жамият яратилган. Унинг таркибида 30та профессионал ўйинчи, ёшлар жамоаси ва ходимлар бўлган.  “Borussia Verein für Leibesübungen 1900 e.V.” ҳозирги кунда “Borussia VfL 1900 Mönchengladbach GmbH”нинг акциясига 100% эгалик қилади. Яъни бошқарув кенгаши бутунлай иттифоқ аъзоларидан тузилган.

Жамият инвесторлардан ёрдам кутгани йўқ. “Боруссия” жамоаси бошқаруви иқтисодий-сиёсат асосида қурилган. Сўнгги 10 йил ичида “Borussia VfL 1900 Mönchengladbach GmbH”нинг пул айланмаси 65 миллиондан 197 миллион еврога ошди, даромади эса 2017 йилда 27 миллион еврони ташкил қилди. Энг яхши жамоалардан бири бўлиш учун “бойвачча ҳомий”ни кутиш шарт эмаслигини, ҳамма нарсага чинакам меҳнат орқали эришиш мумкинлигини “Боруссия” клуби амалда кўрсатиб бера олди. Бунинг учун қўл остингизда ишончли ва малакали ходимларни йиға олсангиз бас.        

“Бавария” ҳам ўзининг биринчи жамоасини “FC Bayern München AG”нинг махсус тизимига қўшиб қўйди. Уни “Allianz”, “Audi” ва “Adidas” компаниялари ҳам қўллаб-қувватлаган. Компанияларнинг ҳар бири 8,33%дан акцияга эга бўлган. Бу таҳминан 100 миллион еврони ташкил қилган. Қолган 75,01% акция эса “Бавария” клубига тегишли эди. Мана сизга “50+1 қоидаси”. Мюнхенликларнинг стратегик ҳамкори бўлиш ҳаммага ҳам насиб қилавермаган. Юқорида санаб ўтилган компаниялар раҳбарлари клуб бошқарувчиларига яқин таниш бўлгани учун уларнинг иши осонгина ҳал бўлган. Бошқа компаниялар қанчалик бой ва кучли бўлмасин, клуб билан шартнома имзолашга муваффақ бўлолмаганлар.  
“Боруссия Дортмунд” клуби акциянинг 5,53%ига эгалик қилади. Бу ҳам бошқарувнинг бир тури — акциядорлик-тижорат ширкати ҳисобланади. 60,36% акция ташқи капиталга тегишли бўлиб, унга фонд биржасида мурожаат қилишган. Бироқ, бошқарув кенгашида кўпчилик клубга овоз берган ва “Дортмунд”га ҳеч қандай даъво бўлмаган.

“Шальке” мана 114 йилдирки, логотипини ўзгартиришни хоҳламаяётган клублардан бири ҳисобланади. Клуб инвесторларни ўзига жалб қилолмай, турли тазйиқлар, маслаҳатлардан чарчаган бўлишига қарамай, футболкасида ўз номини қўйиш учун клубга йилига 20 миллион евро тўлайдиган дўстлари бор.

Бу иш бермаётган жиҳатлар...
Германия футбол лигаси бир неча йил аввал асосий қонунига ўзгартириш қиритди. Натижада эса, агар инвесторлар 1999 йил 1 январга қадар 20 йил клубга пул орқали ёрдам бериб турган бўлса, улар акцияларига эгалик қила олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Яъни шу муддат ичида ҳомий чинакамига сезиларли миқдорда моддий ёрдам бериб туриши зарур эди. Агар сиз шунчаки жамоани банкачалардаги газ суви билан таъминлаб туриб, якунда барчасига эга чиқмоқчи бўлсангиз, чучварани хом санабсиз. “Леверкузень” ва “Вольфсбург” бундан мустасно эди. Чунки улар “Байер” ва “Фольксваген” компанияларисиз йўқ бўлиб кетар эди.  

Миллиардер Дитмар Хопп 90 йиллар бошида “Хоффенхайм”нинг асосий таркиби ва инфратузилмасини синчковлик  ишлаб чиққан. 2015 йилда у клуб учун 26 йилга мўлжалланган 350 миллион евролик инвестиция қилди ва лига президентидан турли чекловларсиз ишлаш ҳуқуқини қўлга қиритди. Хопп “Hoffenheimer Football-Spielbetriebs GmbH”нинг 96% акциясига эгалик ҳуқуқини қўлга киритди.  

Аммо барибир энг “одобли” ва “қоидаларга тўлиқ риоя қиладиган” клуб бу “РБ Лейпциг”. “RasenBallsport Leipzig e. V.”, “RasenBallsport Leipzig GmbH” ҳамда клубга пул топиб берувчи ва акцияларнинг 99%га эгалик қилувчи “Red Bull GmbH” ичида ким аслида ким эканлигини ажратиб бўлибсиз! Сабаби ҳар учала ташкилот раҳбарлик лавозимларида деярли бир хил таркиб (ўша-ўша инсонлар) фаолият юритишади.

Масалан, Оливер Минтцлафф яқин вақтларгача бирданига “уч курсини банд қилиб ўтирганди”. Бошқарув раиси “Лейпциг” спорт директори бўлиш билан бир қаторда, у “Ред Булл” футбол департаменти раҳбари ҳам эди. Бошқарув кенгашида клуб тарафдорлари талайгина эди. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам овоз бериш ҳуқуқига эга эмасди. Лига қоидабузарликларга кўз юмади. Бироқ клуб ҳам ўз навбатида уларни хафа қилмасликка ҳаракат қилади. Клуб логотипининг бугунги кўриниши бунга ёрқин мисол.        

“50+1 қоидаси”га энди ким ўтади?
Мартин Кинд ўтган йили “Ганновер” клубига ёрдам берганига 20 йил бўлди ва энди у қонунан акциодорлардан бири бўлиши мумкин. Кинд куздан бошлаб бу ҳуқуқидан фойдаланмоқчи. Бошқарув кенгаши клубнинг 51% акциясини сотишга рози бўлди. Бироқ “Ганновер” клуб кенгашининг баъзи аъзолари қатъий равишда бунга қарши чиқишди. Ўшанда иш судгача оширилган эди. Суд қарорига кўра, Мартин Кинд эгалик хуқуқига даъвогарлик қилишга хаққи бор эди. Аммо асосий гап ҳам шунда – даъвогарлик қилиши мумкин.

“Менинг ёрдамимсиз жамоа ҳозирда Германия 5 дивизионида иштирок этаётган бўларди”, – деди ганновер клуби мухлислари аризасидан жахли чиққан Мартин. 1997 йил, Кинд “Ганновер”га энди келганда жамоа учинчи лигада тўп тепар ва маҳаллий пивохона ажратган 250 000 марка эвазига кун кўрарди, ҳамда молиявий инқирозга жуда яқин келганди.
“Хоффенхайм” ва “РБ”дан фарқли ўлароқ, “Ганновер” — анъанавий клуб ҳисобланади. Германияда муваффақият қозонган ва кўп йиллар мобайнида олий дивизионда ўрин эгаллаб келган клубларни ана шундай аташади. “Штутгарт”, “Гамбург”, “Дортмунд” клублари ҳам тез орада кимнингдир шахсий мулкига айланиши мумкин.    

“50+1 қоидаси”нинг тарафдорлари нима учун кўпроқ?
Иорданиялик миллионер Хасан Исмаик “Мюнхен-1860”ни Чемпионлар Лигаси билан “таништириш”ни ўйлаганди, аммо қош қўяман деб, кўз чиқариб қўйди. Ғалати трансферлар, 7 йил ичида 11та мураббийнинг истеъфога чиқиши, журналист қиз билан жанжал... Нима буларнинг барчаси ўзидан-ўзи бўлган дейсизми? Йўқ, барчасини клубда маълум бир ваколатларга эга инсон қилган. Бир тасаввур қилиб кўринг, агар Исмаик клубдаги назоратни тўлиқ қўлга олса нима бўларди?!          

Иорданиялик лавозимидан кетса, мухлислар анча хурсанд бўларди. У ҳам анча аввалроқ ўз улушини сотиб юборарди, лекин кичик жамоага сармоя киритмоқчи бўлган ҳомийлар топилиши мушкул вазифа.  

Германияликлар чет эллик инвесторлардан “қўрқишининг” сабаби – улар келган “меҳмон” фойдани барча нарсадан устун қўйиши ва фақат пулни кўзлашидан хавотирланишади. Бундан ташқари улар, инглизларда бўлгани каби, Флавио Бриаторе сингари футболга “бефарқ” бўлмаганларга дуч келишни исташмайди. Бриаторе инглиз футболига, КПР бошқарувига келаркан, у клуб номини аввалига барбекю-ресторани номи деб ўйлаган.

Маҳаллий инсонлар доим душанба кундаги ўйинларга ва чипталар нархи ошишига қарши бўлади. Сабаби, бу мухлисларга қўшимча ноқулайликлар келтириб чиқаради. Лавозимдагилар ҳам биринчи навбатда шу жамоа мухлиси ва бу каби вазиятлар юзага келишини истамайди. “Кўплаб инвесторлар пул топишни кўзлашади. Энди бир ўйлаб кўринг, ишлар унчалик юришмаётган бир вазиятда пул қаердан бўлсин? Албатта, мухлислардан, – дея таъкидлайди “Дормунд”  Ханс-Йоахим Ватцке.


Яқин кунларда Германия футболига ўзгартиришлар киритилармикан?
Назаримизда, ўзгаришлар вақти келди. Буни ҳаттоки Германия фубол лигаси ҳам инкор этаётгани йўқ. “50+1 қоидаси”ни сақлаб қолиниши учун овоз бераётган клублар асосий қонунни ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлашмоқда. “Вердер”нинг раҳбари Клаус Филбри қонунга янги модда киритишни таклиф қилди. Унинг фикрига кўра, клуб янги раҳбари акциялар пакетини назорат қилишни қўлга киритганидан сўнг, ҳеч қачон клубнинг логотип, ундаги рангларни ўзгартиришни ва жамоани бошқа шаҳарда ўйнашини талаб қилмайди. Мухлислар бу келишувни “иблис билан шартнома” деб аташди.  

Франкфурт шаҳрида Германия лигасидаги 36та клуб вакиллари иштирок этган навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Улар айнан “50+1 қоидаси”нинг асосий тамойилларини кўриб чиқишди. Ушбу қонунни бекор қилиш учун унга камида 24та делегат овоз бериши керак эди. Мисол учун: 2009 йилда бу тизимни 32та клуб қўллаб-қувватлаган, учтаси овоз бермаган ва фақат “Ганновер” президенти Кинд бу қонунга қарши чиққан. Хуллас, нима бўлган тақдирда ҳам, “50+1 қоидаси” ҳамон яшашда давом этмоқда.


Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика