Latest news

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  9 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  35 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Бунақаси фақат Бундеслигада бўлади. Трибунада ўтирган киши ҳакамга айланди (ФОТО) News

Бунақаси фақат Бундеслигада бўлади. Трибунада ўтирган киши ҳакамга айланди (ФОТО)

Февраль ўртасида "Шальке-04" ҳамда "Хоффенхайм" жамоаларининг ўйинида ён ҳакам Роберт Шредер жароҳат олди.

Унинг ўрнини захира ҳаками эгаллади, бироқ футболчиларнинг алмашганини ва қўшилган вақтни эълон қилувчи тўртинчи реферининг жойига ҳеч ким йўқ эди. "Шальке"да ҳакамлар билан алоқаларга маъсул бўлган Мануэль Нойернинг акаси Марселда ғоя пайдо бўлди.

У энг яхши дўстларидан бирини бу вазифага таклиф этди.

- Штеффи, стадиондамисан?

Штефан Тендик "Шальке"нинг деярли барча учрашувларини аренадан кузатади. Унинг Нордтрибунадаги жойи фақат Штефан Ландеслигада ишга кетганида бўшаб қолиши мумкин. Штефан ҳам ҳакам.

- Албатта, нима бўлди?

- Пастга туш, бизга кераксан! Ўйиндан сўнг "эрийман".

Тендик тезда ўз жойини ташлади ва "Фелтинс Арена"даги қаторлардан пасга тушди. У "Хоффенхайм" билан ўйинни майдон чизиғида - Юлиан Нагельсманн ва Доменико Тедескодан бир неча метр узоқликда, қўлида табло билан кузатди.

Нега энди 5-синфдан бирга ўсган дўстига ёрдам бермаслиги керак.

Бу Тендикнинг Гельзенкирхендаги стадион майдонига биринчи марта тушиши эмас. У  бразилиялик футболчи, "Шальке" сафида 200га яқин ўйин ўтказган Марсело Бордон хайрлашув учрашувида бош ҳакам бўлган эди.

Штефан аввал ҳам кутилмаганда тўртинчи ҳакам бўлиши мумкин эди. "Бавария" билан баҳсда Мануэль Грефе жароҳат олди. Тендик трибунадан пастга тушаётганди, аммо рефери ўйинга қайтди.

Ўйиндан кейин "Фелтинс-Арена"дан чиқаётган мухлисларни Штефан-қутқарувчи қизиқтириб қолди. Ундан "Шальке"нинг бекор қилингани голи ва ўйин учун олган пули ҳақида сўрашди.

"Қанақа пул? Менга биринчи Бундеслига ҳаками каби тўлашади деб ўйламайман. "Шальке-04" спорт директори Кристиан Хайдель учрашувдан сўнг менга футболка совға қилди - мана шу менинг мукофотим. Шуни ўзи етади".

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика