Latest news

23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  0 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  4 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  11 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1

Бугун Люксембург ғалаба қозонса Франция ЖЧ-2018га чиқиши мумкин News

Бугун Люксембург ғалаба қозонса Франция ЖЧ-2018га чиқиши мумкин

Бугун Европа ва Жанубий Америка қитъасида 2018 йилги Жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари давом эттирилади.

Айни пайтга қадар Россияда ўтадиган мундиалда иштирок этувчи 11та жамоанинг номи маълум: Россия (мезбон), Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия, Англия ва Испания.

Бугун тунда Европа, Африка ва Шимолий Америка қитъасида ўтадиган саралаш баҳсларидан сўнг яна 5та жамоа юқоридаги рўйхатдан жой олиши мумкин.

ФРАНЦИЯ

Французлар бугун сафарда Болгарияни мағлуб этишса ва Швеция ўз майдонида сенсацион тарзда Люксембургга ютқазиб қўйса Дешам жамоаси мундиал йўлланмасига эга чиқишади.

Европа. "A" гуруҳи
Швеция – Люксембург. 21.00
Беларусь – Голландия. 23.45
Болгария – Франция. 23.45



ШВЕЙЦАРИЯ

"B" гуруҳида Швейцария терма жамоаси Португалияни 3 очкога ортда қолдирмоқда. Бугун ушбу жамоа ўз уйида Венгрияни мағлуб этса ҳамда Португалия Андорра билан баҳсда очко йўқотса йўлланма тақдирини ҳал қилади. Агар Португалия Андоррага ютқазса Швейцарияга дуранг ҳам етарли бўлади.

Европа. "B" гуруҳи
Швейцария – Венгрия. 23.45
Андорра – Португалия. 23.45  



ТУНИС

Тунис терма жамоаси қуйидаги ҳолатларда бугун ЖЧ-2018 йўлланмасига эга бўлади:

- Гвинияни мағлуб этса ва ДР Конго эса Ливия билан ўйинда очко йўқотса

- Гвинея билан дуранг ўйнаса ва ДР Конго Ливияга ютқазиб қўйса


Африка. "А" гуруҳи
Гвинея – Тунис. 22.00
Ливия – ДР Конго. 22.00



НИГЕРИЯ

Бу гуруҳда барчаси жуда оддий: Нигерия ўз майдонида Замбияни мағлуб этса йўлланмага чиқади.

Африка. "B" гуруҳи
Камерун – Жазоир. 21.00
Нигерия – Замбия. 21.00



КОСТА-РИКА

Аслида Коста-Рика кечанинг ўзида мундиал чиптасига эга чиқиши мумкин эди. Бунинг учун АҚШ ва Панама учрашувида дуранг қайд этилиши керак эди. Бу ўйинда АҚШ 4:0 ҳисобида зафар қучди. Энди бугун Коста-Рика шунчаки ўз мухлислари қаршисида Гондурасни таслим қилса кейинги йил ёзда Россия майдонларида ўйнаши аниқ бўлади.

КОНКАКАФ
Коста-Рика – Гондурас. 03.00


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика