"Бу менинг мавсумдаги 53-ўйиним". "Челси"нинг ота-бола мухлислари 5571 кмли саёхатга отланишди
24 may 2019 15:37
News
"Бу менинг мавсумдаги 53-ўйиним". "Челси"нинг ота-бола мухлислари 5571 кмли саёхатга отланишди
Бундан ташқари, "тўпчилар" раҳбарияти "Эмирейтс" абонементлари соҳибларига биттадан қўнғироқ қилиб, уларга Боку чиптасини сотишга урингани мухлисларнинг Европа лигаси финалига бўлган қизиқишнинг пасайишига сабаб бўлмоқда. Аммо "Челси"нинг икки ишқибози финал учрашувини стадионда кўриш учун 3462 милни (5571 км) самолёт, поезд ва таксида босиб ўтишга уриниши финалини томоша қилишга ундайди.
Футбол клубларининг баъзи ишқибозлари ўз жамоаларининг ўйинини жонли кўриш учун ҳар қандай мамлакатга бориш тайёрлиги ҳеч кимга сир эмас. "Челси"нинг ота-бола мухлислари Кевин Кобб (59 ёш) ва Жейк Ральфлар (27 ёш) "аристократлар"нинг муҳим баҳсини томоша қилиш учун Бокуга йўл олишди. Бокуга тўғри учиш 1000 фунтга яқин бўлгани туфайли бу ота-ўғил 3462 милли маршрутни танлашди.
Баъзи маълумотларга кўра, "Арсенал" ва "Челси"нинг минлаб мухлислари Озарбайжонга тўғридан-тўғри бўлмаган рейслар ҳам 800 фунтдан қимматлиги туфайли Лондонда қолишга қарор қилишган экан.
SkyScanner.net сайти орқали Лондондан Бокуга чипта қидирсангиз, 838 фунтга чипта топишингиз мумкин. Бу маблағ эвазига сешанба куни Бокуга Доҳа орқали учасиз ва пайшанба куни яна худди шу йўналишда уйга қайтасиз.
Ота-бола Кевин Кобб ва Жейк Ральф ажойиб саёхатни амалга оширишмоқда
Бокудаги финал ўтказиладиган стадион
Жейк ва Кевиннинг Лондондан Бокугача бўлган маршрути
Кевин ва Жейк сешанба куни (21 май) Истанбул томон учган сўнгги самолётга чипта олишди. Ота-бола чоршанба куни Туркия пойтахтининг диққатга сазовор жойларига ташриф буюриб, маданий хордиқ чиқаришга муваффақ бўлишди. Кейин эса самолёт орқали бир соатда Анқарага етиб олишди.
Улар навбатдаги транспортда 24 соатни ўтказишади. Ота-ўғил Анқарадан Туркиянинг шарқида жойлашган Карс томон юрадиган Dogu Express поездига чиқишади. Ушбу поезд бир сутка ичида 814 мил масофани босиб ўтиши керак.
"Челси"нинг бу икки ажойиб ишқибози бор-йўғи 25 фунт турадиган, ухлаб кетиш мумкин бўлган вагондан жой буюртма қилишган. Суғурта компанияси ходими бўлиб ишлайдиган Жейк ҳар тонг Бромлидаги ишхонасига етиб олиш учун 12-13 фунт сарфлар экан.
"Инстаграм"га назар ташлайдиган бўлсак, Анқарадан Карс томон йўлга чиққан кўплаб инсонлар бу саёхатни суратга олишни жуда яхши кўришади.
Жейк ва Кевин Карсга етиб келиши билан таксида Грузия пойтахти Тблисига йўл олади. Чунки улар дам олиш кунини "Челси" мухлислари билан бирга Тбилисида ўтказишмоқчи.
Сешанба куни Лондондан Туркияга учган мухлислар Истанбулнинг диққатга сазовор жойларида бўлишди
Саёхатнинг энг ажойиб қисми - Анқарадан Карс томон юрадиган 24 соатлик поездда бўлади
Пайшанба куни кечаси йўлга чиқадиган Dogu Express 24 соат ўтиб Карсда тўхтайди
Dogu Express ходими 25 фунтлик чипталарни рўйхатдан ўтказмоқда
Кейин улар тунда Грузия пойтахтидан поездда Боку томон йўл олишади. Бу ишқибозлар душанба тонгида финал бўладиган шаҳарга етиб келишади ва ўйингача икки кунни ўша ерда ўтказишади.
Ота-болага нега бундай йўл танлангани ҳақида савол берилганида, Жейк қуйидагича жавоб берди: "Бокуга учиш ва қайтиш жуда қимматга тушар экан, бунинг устига "Арсенал" ишқибозлари финалга бормайдиган бўлишди.
Аммо биз барибир бу баҳсга боришга қарор қилдик ва бошқа маршрутни танладик. Отам билан ушбу саёхатимиз саргузаштга айланишини хоҳладик. Ўтган сафар Бокуда борганимизда шаҳарни айланиш учун бор-йўғи 6 соатгина вақтимиз бор эди. Кўп жойларни кўра олмадик ва отам билан маслаҳатлашиб, бунақаси умримизда бир марта бўлишини ўйлаб қолдик.
Бахтимизга ишхонадан рухсат тегди, аммо мавсумнинг 40дан ортиқ учрашувига келган ишқибозлар биз билан саёхатга бора олишмади.
Поезд йўловчилари Анқара ва Карс ўртасидаги Эрзурум бекатида кабоб харид қилишмоқда
Биз учун энг аламлиси шуки, клуб билан Thomas Cook авиакомпанияси орқали Бокуга учиш деярли 1000 фунт экан. Бунинг устига ушбу нарх ичига ўйин чиптаси киритилмаган. Биз шу ойда йиллик абонементларимизни узайтирдик, шу сабабли бундай нархга кўна олмас эдик.
"Челси" бизга ёрдам беради деб ўйлаган эдик.
"Челси" бизга панд бердими? Ҳа, 100%. Тўғри, улар мухлисларни олиб кетишдан даромад олишади, аммо бир вақтнинг ўзида янги абонемент харид қилиш ва Бокуга чипта биз учун жуда қимматлик қилади.
Шу сабабли 1000 фунт тўлагандан кўра, ўзимиз маршрут танладик ва ажойиб саёхатга отландик.
Қиш ойларида Карс томон йўл олган шарқий экспресс
Жейк ва Кевин саёхат давомида мана шу гўзал жойлардан ўтишади
Жейк ва Кевин 1000 фунтлик самолёт ўрнига туманда юрадиган поездни танлашди
Биз меҳмонхона, поезд ва самолётдан яхшигина пул тежаб қолдик. Отам ва мен бу саёхат учун тахминан 500 фунтдан сарфлаймиз. Бундай йўл тутишимиз "Челси" учун уятли хол бўлиши керак.
Ушбу саёхат ҳақида деярли маълумотга эга эмасмиз. Бу ноодатий йўлни танлаганимиздан хурсандмиз. Саёхат - биз учун ажойиб тажриба бўлади. Айтганча, Туркия орқали Бокуга йўл олган бошқа мухлислар борлигига ишонмайман.
"Dogu Express"даги нонушта
Севган қизим Холлининг фикрича, биз футболга муккасидан кетган инсонлар эканмиз. Балки тўғридир, аммо финални ўтказиб юбориш ниятим йўқ.
Бу менинг мавсумдаги 53-учрашувим бўлади. Ҳозир 27 ёшдаман ва шу кунгача 677та ўйинда бўлганман. Отамнинг учрашувлари меникидан икки баравар кўп бўлса керак. Бу менинг Англия ташқарисидаги 30-меҳмон учрашувим" - дейди Жейк.
Comments