Breaking News: Юлдузли таркибга эга "Шанхай СИПГ" Аҳмедовга янги шартнома таклиф қилди
19 jul 2019 13:30
News
Breaking News: Юлдузли таркибга эга "Шанхай СИПГ" Аҳмедовга янги шартнома таклиф қилди
Бу ҳақда Хитой нашрларидан бири хабар берди. Унда ёзилишича Витор Перейра шартномаси якунига етаётган Одил Аҳмедовни жамоада олиб қолиш кераклиги ҳақида раҳбариятга айтган.
Музокаралардан сўнг, Аҳмедов ва "Шанхай СПИГ" ўртасидаги шартнома яна 2 йилга узайтирилди.
Бу хабарга аниқлик киритиш учун футболчимиз билан боғландик.
"Дарҳақиқат клуб билан тузган шартномам узайтирилди. Менга билдирилган ишонч учун жамоа мураббийи ва раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Клуб ўз олдига ҳар бир қатнашадиган мусобақасида, шу жумладан ОЧЛда зафар қучиш вазифаси қўйган. Қолаверса кучли чемпионатда фаолиятимни давом эттириш ўзим учун ҳам муҳим. Хозир Хитой чемпионати Осиёнинг энг кучли лигаларидан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас",-дейди Одил Аҳмедов championat.asia сайтига берган интервьюсида.
Маълумот учун, "Шанхай СИПГ" яқиндагина бразилиялик Элексон билан хайрлашган ва унинг ўрнига австриялик Марко Арнаутовични олиб келган эди.
Comments