Latest news

09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  6 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  2 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  4 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  4 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  1 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  8 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  3 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  13

Бранко Иванкович: “Насаф” ўз ўйинимизни ўйнашга имкон бермади” News

Бранко Иванкович: “Насаф” ўз ўйинимизни ўйнашга имкон бермади”

“Насаф” – “Персеполис” учрашувидан (0:0) якунига етгач, матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Персеполис” жамоаси бош мураббийи Бранко ИВАНКОВИЧ иштирок этди.

- Ассалому алайкум, бугун жуда чиройли ўйин бўлди. Ўйинда қўлга киритилган натижадан мамнунман. Биз ушбу ўйиндан сўнг кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйдик. Бу эса бизнинг асосий мақсадимиз эди.

Ўйинга тўхталадиган бўлсам, жуда шиддатли футбол учрашувига гувоҳ бўлдик. “Насаф” кейинги босқичга чиқа олмади. Бугун гол кирита олмаган бўлсада, жуда ажойиб ўйин кўрсата олди.

Шу ўринда мезбонларга, бизга кўрсатган эҳтироми ва яратиб берган шароитлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман

Биз чемпионлар лигасининг энг қийин гуруҳидан жой олганмиз. Шуни таъкидлаш керакки, бугун биз Осиёнинг исталган жамоасига қарши сифатли ўйин намойиш эта олишимизни кўрсата олдик.

Бугунги ўйиндан кейин жамоамизда ишонч пайдо бўлди. Кейинги ўйинда ҳам “Ал Садд”ни мағлуб этган холда гуруҳда биринчи ўринни олиш ва босқичма- босқич ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Бугун “Насаф” жуда ҳам юқори кайфиятда ўйнади, 90 дақиқа давомида гол уришга ҳаракат қилди ва жамоамизга ўз ўйинини намойиш қилишга имкон бермади. “Насаф”га Драган Чераннинг жароҳати халал берди, аммо бу жамоани ёрқин келажак кутмоқда. Таркибида иқтидорли ёшлар кўп.

“Насаф”даги 20 ва 10-рақамдаги футболчилар менга ёқди. 6 ва 7-рақамдаги футболчиларда ҳам маҳорат юқори. Шунингдек Лукич ўнг қанотдан кўп ҳужумлар орқали бизга “бошоғриқ” бўлди. Таъкидлайман, “Насаф" бугун биринчи ўйиндан буткул бошқача рақобат кўрсатди. Илк ўйинимизда мамлакатингизда  чемпионат бошланмагани “Насаф”га панд берган эди.


"Насаф" матбуот хизмати.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика