Latest news

09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  6 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  4 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37

Ботир Қодирқулов: "Яна катта футболга қайтмоқчиман" News

Ботир Қодирқулов: "Яна катта футболга қайтмоқчиман"

“Шўртан” собиқ футболчиси Ботир Қодирқулов оёғидан жиддий жароҳат олиб, жорий мавсумдан ўз имкониятларини мураббийликда синашга қарор қилган.
Одатга айланиб қолган футболчиларнинг ўйинолди фикрлари билан танишиш ўрнига бугунги  “Нефтчи” – “Шўртан” учрашуви олдидан жамоамизнинг собиқ футболчиси ва эндинги ёрдамчи мураббийи – Қодирқуловнинг футболчи сифатида ушбу ўйинга қарашлари ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

- Мураббийлик, футболчиликдан анча маъсулиятли ва мураккаб иш эканлигини энди англаб етаяпман. Ҳозирги ҳолатимда майдонга тушиб жамоамга ёрдам бериш истаги кундан-кунга кучайиб бормоқда. “Шўртан”нинг мавсумни бу қадар омадсиз бошлаши мени ҳам кўпчилик қатори жуда ҳам ўйлантирмоқда. Худо хоҳласа, соғлиғимни тиклаб олсам, иккинчи даврада Раҳбарият билан маслаҳатлашган ҳолда майдонга қайтмоқчиман.

- “Шўртан”нинг ўйинларига тўхталадиган бўлсам, жамоамиз ёмон ўйнаяпти дея олмайман. Йигитлар астойидил ҳаракат қилишмоқда. Ўйинолди машғулотларни ҳам бор куч ва ғайратлари билан ўтказишмоқда. Ўйинларда ҳам жамоамиз кўплаб вазиятларни содир қилишга эришаяпти, аммо нима сабаб билмадим-у, якунловчи ҳолатларни самарали якунлай ололмаяпти. Жамоадошларимнинг ғалабага ва натижани қўлга киритишга иштиёқи баланд. Гарчи сўнги учрашувда “Локомотив”га ютқазган бўлсакда ана шу иштиёқ ўйин давомида кўриниб турди. Буни майдонга ташриф буюрган мухлисларимизнинг учрашувнинг сўнги дақиқаларига қадар кузатиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаганидан ҳам билсак бўлади. Таркибимизда ажойиб футболчилар бор. Ишончим комил, йигитларнинг ҳаракати ва юқорида айтиб ўтганимдек, иштиёқи  бугун Фарғонада ўзининг ижобий натижасини беради – деди Ботир Қодирқулов ўз фикр ва мулоҳазаларини якунлаб.

"Шўртан" матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика