Latest news

23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  0 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  2 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  2 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  4 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  13 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 20:07Беллингем, Винисиус, Левандовски, Гризманн... Ла Лигада ким энг яхши бўлади?  15 19:52ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт  4 19:22Аббосбек Файзуллаев Россияда "мавсум кашфиёти" соврини учун якуний учликдан жой олди  8 18:54Рой Кин "Манчестер Сити" собиқ футболчисини "едирди"  5 18:27"Реал"нинг машҳур мураббийи Пинтус Гвардиолага керак. "Манчестер Сити" унга "қойилмақом" таклиф юборди  3

Бобур Зуҳриддинов: “Машъал"ни рўйхатдан чиқаришга шошмай туринг" News

Бобур Зуҳриддинов: “Машъал"ни рўйхатдан чиқаришга шошмай туринг"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Жанговор ўйин бўлди. Баъзи вазиятларда мезбонлар, айрим холатларда биз устунликка эга бўлдик. Бу ўйинда дуранг бўлиши ёки биз ҳам ютишимиз мумкин эди. "Қўқон-1912"да Санъат Шихов "Сеҳрли таёқча" ролида бўлди, биз буни ҳисобга олмаган эканмиз. 

- Ўйин бошланишидаги мажбурий ўзгариш режаларингизга таъсир кўрсатдими?

- Албатта, таъсир кўрсатди. Биз "Қўқон-1912"га қарши жиддий ҳозирлик кўргандик. Уларнинг "Шўртан"га қарши ўйинини кўриб, ожиз нуқталарини аниқлашга урингандик. Мажбурий ўзгариш қисман бўлса ҳам режамизга таъсир кўрсатди.

- Машҳур Муҳаммаджоновнинг ўйинига эътирозингиз борми?

- Машҳур Муҳаммаджонов ўйинга тайёр эмасди деб айта олмайман. Ботир Носиров дарвозабонлар билан жуда яхши иш олиб боради. Биз бугун дарвозабоннинг хатоси эвазига мағлуб бўлганимиз йўқ. 

- "Динамо"га қарши ўйин билан солиштирсак, таркибда 5 та ўзгариш бўлган. Ҳозирда жамоанинг оптимал таркиби танлаб олингани йўқми?

- Ўтган ўйинда биз 3 та тўп ўтказдик. Шу боисдан ҳам ўз даражасида ўйнай олмаганларни алмаштирдик. Ҳозир 80 фоиз оптимал таркиб аниқ. Кичик ўзгаришлар бўлиб турибди.

Бу йил ҳеч бир жамоани Суперлига йўлида фаворит деб айта олмайман. Кураш қизғин кечади. Иштирокчи жамоалардан 70 фоизини асосий рақиб сифатида биламан. 

Қизил карточкадан кейин ҳимоявий футбол ўйнамадик. Аксинча, ҳужумкорликни оширдик. Чунки 1:0 ҳисобида ютқазаётгандик, йўқотадиганимиз йўқ эди, шу боис олдинга бордик.

Алоҳида айтиб қўйиш жоиз, сиз "Машъал"ни ҳозир рўйхатдан чиқариб қўйманг туринг. Чунки олдинда ўйинлар кўп, кураш эндигина бошланди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика