Latest news

12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  0 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  0 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  1 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  2 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  16 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  15 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  24 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  21

Бобур Йўлдошев: "Юрагим билан боғлиқ муаммолар туфайли футбол ўйнаш мумкин эмас дейишганди" News

Бобур Йўлдошев: "Юрагим билан боғлиқ муаммолар туфайли футбол ўйнаш мумкин эмас дейишганди"

"Локомотив" клуби ҳимоячиси Бобур Йўлдошев олий лиганинг ўтган турида "Қўқон-1912" билан баҳсда майдонга тушди.

Футболчи 329 кунлик танаффусдан сўнг ниҳоят майдонга тушиб, "темирйўлчилар"нинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

"Ўтган йил олимпия терма жамоаси билан йиғин ўтказгандик. Ўшанда тиббий кўрикдан ўтгач шифокорлар менинг юрагимда муаммо борлигини ва футбол ўйнашим мумкин эмаслигини айтишди. Бу жиддий эди, акс ҳолда рухсат беришган бўларди. Бир ойда яхши бўлади дейишди. Қайта тиббий кўрикдан ўтганимдан кейин ҳам менга рухсат беришмади. Шундан кейин Москвага тиббий кўрикдан ўтишга бордик. У ердагилар барчаси жойида эканлигини бемалол бориб ўйнасанг бўлади дейишди. Бироқ бу ердагилар барибир 6 ой кутамиз шундан кейин ўйлаб кўрамиз деб жавоб беришди.

"Локомотив" клуби раҳбарияти мени Германиянинг Мюнхен шаҳрига тиббий кўрикдан ўтиш учун юборишди. У ерда юрагим билан боғлиқ барча нарсаларни текширишди. Ташхис натижалари яхши чиқди. Тошкентга қайтиб барча қоғозларни шифокорларга кўрсатдим. Фақат шундан кейингина майдонга тушишимга рози бўлишди", - дейди Бобур Йўлдошев "Футбол Экспресс" газетасига.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика