Latest news

18:05Чиндан ҳам ҳеч ким ЖЧ саралашида ротацияга мурожаат қилмайдими?  2 17:50Ўзбекистон U-23 — Мали U-23: Асосий таркибимиз маълум  6 17:35Гави кутилганидан тезроқ сафга қайтадиган кўринади  0 17:16Ротацияни ёқтирмайдиган Катанец дарвозабонлар билан Шомуродов воқеаси такрорланмаслиги учун тайёрланмаяпти  4 16:42"Ланс", МТЖ, укаси, қора узук ва Олимпиада ҳақида — Абдуқодир Ҳусанов билан интервью   4 16:22Беллингем кейинги мавсум стартини ўтказиб юбориши мумкин  1 15:32Туркманистон 32 йилдан сўнг Тошкентда гол урди, Алиқуловда дебют ва бошқа фактлар   8 15:02"Интер" Мартинес билан келишиб олди  0 14:434 та гол, 27 минг мухлис ва чиройли ғалаба. Ўзбекистон – Туркманистон учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Ле Норман "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 12:24Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" "Андижон" устидан иродали ғалабага эришди  2 12:02"Рома" Де Росси билан шартномани узайтиради  0 11:39Адарабиойо фаолиятини "Челси"да давом эттиради  3 11:17Саутгейт нима сабабдан Магуайр Европа чемпионатида иштирок этмаслигига изоҳ берди  9 10:52FourFourTwo талқини бўйича энг яхши таянч ярим ҳимоячиси номи маълум бўлди  5

BMB Holding ва Лига футболни ривожлантириш йўлида навбатдаги қадамни ташлади News

BMB Holding ва Лига футболни ривожлантириш йўлида навбатдаги қадамни ташлади

2023 йилги мавсумдан буён Лига расмий ҳомийси сифатида ишлаб келаётган BMB Holding келишувни яна 1 йилга узайтиришга қарор қилди.

4 март куни БМБ Ҳолдинг Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Лига вакилларини қабул қилди. Учрашув давомида 2024 йилги режалар асосий мавзуга айланди. Шунингдек, 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

BMB Holding мамлакат футболи ва футзали ривожига катта ҳисса қўшиб келаётгани барчага маълум. У нафақат Лига, балки Ассоциация билан ҳам яқин алоқаларни йўлга қўйган. Ўтган йиллар давомида БМБ Ҳолдинг Суперлига иштирокчилари бўлган Сўғдиёна ва Локомотив футбол клублари билан ҳам ҳамкорликда фаолият олиб борганди.

“Профессионал футбол лига қандай ишлаётгани ва қайси жабҳаларда ўсишга эришаётганлигини барча кўриб турибди. БМБ Ҳолдинг бу каби лойиҳалар ривожига кўмаклашиб келади. Ишонамизки, 2024 йил мамлакат футболи яна бир қадам олдинга ташлашга эриша олади. Биз футзал бўйича тарихда илк марта жаҳон чемпионатини қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Футболчиларимиз эса ўз тарихида биринчи бор мундиалда иштирок этиш учун катта йўлга чиққан. Мана шу йўлда БМБ Ҳолдинг Сиз билан эканлигини ҳис қилишингизни истаймиз”, — дея таъкидлади холдинг Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов.

"Лига ҳамда BMB Holding ўртасидаги келишув нафақат 1 йилга узайтирилди, балки унинг молиявий шартларида ўсишга эришилди. Лига қаторасига иккинчи мавсум холдинг билан ҳамкорликда фаолият олиб борилаётгани, икки томон ўртасидаги илиқ муносабатлар ва ўзаро ишонч ортаётганини ички чемпионат ривожи йўлидаги муҳим қадамлардан бири сифатида эътироф этади. Бунинг учун БМБ Ҳолдинг ва унинг аҳил жамоасига миннатдорчилик билдирамиз, - дейилади ПФЛ хабарида.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика