Latest news

08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  0 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  30 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  24 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  237

Чиндан ҳам ҳеч ким ЖЧ саралашида ротацияга мурожаат қилмайдими? News

Чиндан ҳам ҳеч ким ЖЧ саралашида ротацияга мурожаат қилмайдими?

Кеча Ўзбекистон - Туркманистон учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида қизиқ мавзу кўтарилди.

Мавзу таркибда ротация қилиш билан боғлиқ эди. Бунга Катанец "Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида ҳеч ким ротация қилмайди" қабилида жавоб берди.

Мен дам олиш куни тонгини кечаги ўйинларда иштирок этган еттита жамоанинг бошланғич таркибларини текшириш учун сарфлашга қарор қилдим, дейди Алишер Никимбаев

Ушбу жамоалар аллақачон учинчи босқичда иштирок этиш ҳуқуқини кафолатлаган эди: Ироқ, Австралия, Эрон, Япония, Ўзбекистон, Қатар ва БАА. 

Яъни турнирдаги вазифаларини ҳал қилишда ортиқча куч сарфлаши лозим бўлмаган, ҳатто расмиятчилик учун бўлса-да (Жанубий Корея ва Саудия Арабистони сингари) майдонга тушган ҳамда сентябрдаги учинчи босқич беллашувлари ҳақида бош қотириши керак бўлган жамоалар ҳақида гап кетмоқда.


Мен ушбу жамоаларни бешта кўрсаткич асосида таққосладим:

- бошланғич таркиб ўйинчиларининг ўртача ёши

- 2001 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги футболчилар сони

- терма жамоадаги ўртача ўйинлар сони

- 10 тадан кам ўйин ўтказган футболчилар сони

- дебютантлар сони

Мана, қандай кўрсаткич ҳосил бўлди:

Ироқ
- 28 ёш, 3 ой
- 1
- 34,8
- 1
- 0


Австралия
- 25 ёш, 11 ой, 1 кун
- 2
- 20.7
- 4
- 1


Эрон
- 27 ёш, 8 ой, 17 кун
- 3
- 31,9
- 5
- 0


Япония
- 26 ёш, 11 ой, 24 кун
- 0
- 17,7
- 5
- 0


Ўзбекистон

- 28 ёш, 5 ой, 15 кун
- 0
- 39
- 0
- 0

Қатар
- 22 ёш, 5 ой, 6 кун
- 9
- 11,7
- 8
- 6


БАА
- 23 ёш, 5 ой, 25 кун
- 6
- 18,8
- 3
- 1


Кўриб турганингиздек, кеча Катанец турнир жадвалида бир хил ҳолатда турган жамоаларга нисбатан энг кекса ва тажрибали таркибни майдонга туширган. Ўзбекистон терма жамоаси бошланғич таркибида 23 ёшгача бўлган бирорта ҳам футболчи йўқ эди (энг кичиги декабрь ойида 23 ёшга тўлган Остон Ўрунов эди). Шерзод Насруллаев учун кечаги учрашув 23-ўйин (flashscore маълумоти бўйича) бўлди ва у асосий таркибда тушганлар ичида энг кам ўйин амалиётига эга футболчи эди.

Умуман олганда, кеча Тареми, Азмун, Жаҳонбахш ва Ғаддос ўйнаган Эрон терма жамоаси ҳақида гапирган Катанец ҳақ эди. Аммо айни пайтда Эрон терма жамоасида 1 тадан 3 тагача ўйин ўтказган тўрт нафар футболчи асосий таркибда майдонга тушди. 29 ёшли Ниёзманд дарвозадан жой олди (8 та ўйин), Бейраванд эса захирада қолдирилди.

Аммо Эрон бизга таққослаганда дурустроқ - таркибда ёш ва тажрибали ўйинчиларни майдонга тушириш бўйича таққословда учинчи поғонада жойлашган. Кўрсаткичларга назар солсангиз, Япония (10 дан кам ўйин ўтказган 5 нафар футболчи), Бирлашган Араб Амирликлари (23 ёшгача бўлган 6 нафар футболчи), айниқса, Қатар (битта ўйинда 6 нафар дебютант) яққол кўзга ташланади.

Мен Катанецга (ёки бошқа мураббийга) кимни терма жамоага чақириш-чақирмаслик, ротация қилиш-қилмаслик, қандай тактикани танлаш ҳақида маслаҳат беришни ўз зиммамга олмайман. Буларнинг барчаси мураббийнинг ихтиёрига ҳавола.

Мен фақат Катанец ва унинг учун таҳлилий маълумотларни тайёрлаётганларга маслаҳат бера оламан: уларнинг бир-бирини чалғитишига ҳожат йўқ. Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида таркибда ротация қиладиган терма жамоа ва мураббийлар бор. Агар Катанец бу йўлдан боришни истамаса, бу унинг ҳуқуқи ва мен уни тушунаман: натижа учун жавобгарликни ҳеч ким бекор қилмаган.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика