Latest news

08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  8 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  7 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  3 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  130

“BMB CUP” мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди News

“BMB CUP” мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Tags :  BMBBMB CUP
BMB Holding таъсисчиларининг ташаббуси билан ҳаваскорлар ўртасида 2022 йилнинг октябрь ойидан 2023 йилнинг сентябрь ойига қадар, қариийб 9 ой давомида футзал бўйича анъанавий “BMB CUP” турнири ўтказилди.

Турнирда 60 дан ортиқ жамоалар иштирок этиш истагини билдирди. Аввалига саралаш мусобақаси ташкил этилди, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган 16 жамоа асосий турнирда иштирок этди. Асосий турнирда жамоалар жами 30тадан ўйин ўтказишди.



16 сентябрь куни Тошкентдаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институти спорт мажмуасида ушбу мусобақанинг сўнгги тур ўйинлари ва тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида BMB Holding Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов, ЎФА бош котиби Аваз Максумов, ЎФА Биринчи вице-президентининг маслаҳатчиси Раҳмиддин Зикрияев, ЎФА фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов, Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси раҳбари Азамат Абдураимов ҳам қатнашишди.





BMB CUP мусобақасининг энг яхшилари:
Энг ҳалол ва жонкуяр хакамлар - Никита Афиногенов ва Умид Пўлатов.

“Fair Play” соврини - MFK “Guliston”.



"Ғалабага бўлган ишонч учун" - “Jizzax Nur”.

Турнир ўтказилиши даврида вафот этган ушбу жамоанинг икки футзалчиси Сиддиқов Шахзод ва Абдулахимов Жасурларнинг оила аъзоларига турнир ташкилотчилари номидан моддий ёрдам сифатида 15 млн сўмдан пул топширилди. Бундан ташқари BMB Holding томонидан йил давомида вафот этган футзалчиларнинг оиласига моддий ёрдам бериб борилади. Содир бўлган фожеали автоаварияда тан-жароҳати олган ушбу жамоа аъзоси ИбрагимовДавлатга моддий ёрдам сифатида 10 млн пул топширилди.



“Турнирнинг энг яхши дарвозабони” - Одил Садриддинов ("Истиқлол").




“Энг яхши ёш ўйинчи” - Абдукаримов Тохир (“Феникс”).




“Турнир тўпурари” - Тошпўлатов Сирожжон (“Педагог”) 42та гол.




“Турнирнинг энг яхши ўйинчиси” Маматов Азиз (“BMB”).




Мусобақада учинчи ўринни "Истиқлол" жамоаси эгаллади ва бронза медаллари билан бирга 50 миллион сўм пул мукофотига эга бўлди. 2-ўринни эгаллаган “Феникс” жамоасига кумуш медаллар ва 100 миллион сўм пул мукофоти топширилди. Мусобақа чемпиони бўлган "BMB" жамоасига махсус кубок, олтин медаллар ҳамда 150 миллион сўм пул мукофоти топширилди.






Тантанали тақдирлаш маросимида VIA Marokand гуруҳи ҳамда эстрадамизнинг ёш вакиласи Афруза ўз чиқишлари билан йиғилганларга яхши кайфият бағишлашди.






Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика