Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди
10 jan 17:17
News
Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди
"Олий лига пешқадами — BMB PFC жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Клубнинг расмий телеграм канали хабарига кўра, жамоа бош мураббийи Дилшод Раҳматов билан тузилган меҳнат шартномаси томонларнинг ўзаро келишуви асосида бекор қилинди.
7-тур доирасидаги қолган учрашувларда жамоани майдонга шу кунгача бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган Азиз Маматов бошлаб тушади. Клуб таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ, унга бош мураббий вазифасини вақтинча бажариш масъулияти юклатилди.
Клуб расмий баёнотида қуйидагилар таъкидланган:
“Дилшод Раҳматов жамоамиз билан биргаликда муҳим босқичларни босиб ўтди ва клуб тарихидаги ёрқин лаҳзаларга ўз ҳиссасини қўшди. Унга келгуси мураббийлик фаолиятида муваффақият ва янги зафарлар тилаб қоламиз.”
Кеча BMB жамоаси 7-турдаги илк ўйинида "Динамо"га қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Жамоа айни дамда 47 очко тўплаган ҳолда чемпионат турнир жадвалида пешқадамлик қилиб турибди.
Similar news
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Comments