Latest news

17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  0 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  2 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  10 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  12 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  53 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4

Биринчи лига. “Ёзёвон-Лочинлари” – “Андижон” ўйини олдидан News

Биринчи лига. “Ёзёвон-Лочинлари” – “Андижон” ўйини олдидан

«Нурафшон»га қарши баҳснинг эртасига тикланиш машғулотини ўтказган футболчиларимизга бир кунлик дам берилганди

Куни-кеча яна жамоамиз аъзолари клуб қароргоҳида йиғилди ва навбатдаги баҳсга ҳозирлик кўрилмоқда. Эслатиб ўтамиз биринчи лиганинг 9-турини «Андижон» сафарда ўтказади. Бу сафарги рақибимиз - Фарғона вилоятининг «Ёзёвон-Лочинлари» жамоасидир. Айтиш керакки, ушбу жамоага Салимжон Зокиров ва Лутфулло Ҳайдаров бошчилик қилиб келмоқда. Жамоа илк бор биринчи лига ўйинларида 2015 йилдан буён иштирок эта бошлаган. Шу боис бу жамоа “Андижон” билан илк бор расмий ўйинини ўтказади. Биринчи лигадаги дебют мавсумида жамоанинг турнир жадвалидаги якунда эгаллаган ўрни 8-ўрин бўлганди. Ўша кезларда “Ёзёвон-Лочинлари”га дастлаб Абдусамад Дўрмонов иккинчи даврадан бошлаб эса ёш мутахассис Исломбек Исмоилов бош мураббийлик қилганди. Жамоа таркибида асосан маҳаллий футболчилар ўйнаб келмоқда. Бу ўзига хос анъанага айланиб бормоқда. Ҳужумчи Бекзод Махпралиев сермаҳсуллиги билан аълоҳида ажралиб туради. Ёзёвонликлар ҳозирча 6 очко жамғарган холда, турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди. 

11 май, пайшанба куни бўлиб ўтадиган ўйинни бошқариб борувчи ҳакамлар аниқ бўлди. Унга кўра мазкур баҳсда тошкентлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. 

«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Андижон» (Андижон)

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент).

Қанот ҳакамлари: Ойбек Калахўжаев (Тошкент), Раҳимбек Каримов (Тошкент).

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика