Latest news

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  3 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

Суперлига мураббийларидан ЕЧЛ финали олдидан ноодатий ва кутилмаган фикрлар News

Суперлига мураббийларидан ЕЧЛ финали олдидан ноодатий ва кутилмаган фикрлар

Эртага мавсумнинг энг қизиқарли ва муросасиз ўйинларидан бири ЕЧЛ финали бўлиб ўтади.

Бош соврин учун "Манчестер Сити" ва "Челси" жамоалари кураш олиб бориши барчамизга маълум. 

Хосеп Гвардиола "Манчестер Сити" бошқарувига келганидан бери жамоасини Чемпионлар Лигаси ғолиблиги сари етаклашга ҳаракат қилмоқда. Томас Тухель эса кетма-кет иккинчи йил мазкур мусобақа финалида иштирок этади. Немис мутахассиси ўтган мавсум ПСЖ билан кубокни қўлга киритишга яқин келган, финалда "Бавария"га имкониятни бой бериб қўйгани ҳали кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. ЕЧЛ турнири доимгидек дунё аҳлининг эътиборида бўлиб келган. Биз эса айни пайтда ўз жамоалари билан машғулотларни давом эттираётган Суперлига клублари мураббийларининг финал олдидан фикрлари билан қизиқдик.

Ҳамид Актамов ("Қизилқум" бош мураббийи) - Менимча, "Челси"да имконият юқори. Томас Тухель шогирдларининг финалгача етиб келишини кутгандим. Учрашувда биринчи бўлиб гол урган жамоа ютади. Чунки икки жамоа ҳам эҳтиёткорликка эътибор қаратади. Агарда "аристократлар" дастлаб ҳисобни очса, кейинги дақиқаларда иккинчи рақам остида ҳаракат қилади ва қарши ҳужумда рақибини ушлайди. 

Ёрқин Назаров ("Андижон" бош мураббийи) - Финалда "Манчестер Сити"га мухлислик қиламан. Ҳа, Хосеп Гвардиола сўнгги бор "Барселона" билан бу турнирда ғалаба қозонган. "Манчестер Сити" билан буни такрорлаш учун ажойиб имконият бор. Бу мавсум ЕЧЛда ажаблантирган нарса "Бавария"нинг чиқиб кетиши бўлди. Буни кўпчилик кутмаган бўлса керак. 

Жасур Абдураимов ("Металлург" бош мураббийи) -"Манчестер Сити"нинг ишқибозиман. Гвардиола яхши мураббий. Ўз жамоасида ўйинни тўғри йўлга қўя олган. "Манчестер Сити" ўз ўйинини кўрсатса якунда бош совринни боши узра баланд кўтаради. Мазкур финалда ғолибликни қўлга киритса, испаниялик мутахассис "Барселона"га қайтиши ҳам мумкин. Ўзингиз ҳам кўряпсиз, чемпионликни нишонлаган аксарият жамоаларда мураббийлар ўзгармоқда. Мухлисларни эртага қизиқарли ва шиддатли учрашув кутмоқда. 

Питер Хюистра ("Пахтакор" бош мураббийи) -  Эртага "Манчестер Сити"га мухлислик қиламан. 

Рўзиқул Бердиев ("Насаф" бош мураббий) - Аниқ қайсидир жамоа ғалаба қозонишини билмайман. Мураббий бўлганимиз учун кўпроқ эртанги финалда икки жамоа мураббийларининг танлаган тактикасига, футболчиларини қанчалик тайёрлаганига эътибор қаратаман. Тухель ва Гвардиоланинг финалга ишлаб чиққан стратегияси ва режаси қизиқтирмоқда. Қизиқарли ўйин бўлади. "Манчестер Сити" ҳам, "Челси" ҳам тўп билан яхши муомалар қиладиган, прессингни яхши қўллайдиган жамоалар сирасига киради. 


Барчага ёқимли томоша тилаб қоламиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Абдулазиз Искандаров

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика