Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Бир ўйин тарихи. 1:7 ёхуд Бразилия учун қўрқинчли туш News

Бир ўйин тарихи. 1:7 ёхуд Бразилия учун қўрқинчли туш

Коронавирус сабабли оралиқда юзага келган танаффус бизга жаҳон футболи тарихидаги ажойиб ўйинларни яна бир ёдга олишга ундамоқда.

Лойиҳамизнинг навбатдаги сони орқали ЖЧ-2014 ярим финал раундидан ўрин олган Бразилия ва Германия ўртасидаги баҳс ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Мундиал Бразилия мезбонлигида ўтаётгани боис фаворитлар қаторида “пентакампеонлар” ҳам эътироф этиларди. Бир томондан бу ҳақиқат эди. Лекин, мусобақада Германия, Франция, Аргентина каби грандлар ҳам қараб турмасди. Айниқса, Йохим Лёв бошчилигидаги Германия турнир бошидаёқ ғолиб бўлишга бош номзодлигини кўрсатиб қўйганди. Роналду етакчилигидаги Португалия йирик 4:0 ҳисобида таслим этилгач кўпчилик совринга эга чиқишда уларни биринчи ўринга қўйди. 

Чорак финалда Франция устидан қозонилган ғалабадан сўнг эса барчаси ойдинлашиб бораётганди. Чемпионат бошлангач барча кўрдики, фаворитлардан Бразилия у қадар кучли эмасди. Илк очилиш учрашувида Нишимура Сколари шогирдларига ғалабани олиб берганди. Гуруҳдан чиқиб олган терма жамоа Чилини қийинчилик билан пенальтилар сериясида мағлуб этади. Чорак финалда ҳам бразилияликлар Колумбиядан кичик ҳисобда устун келади. Ушбу учрашувда ҳам ҳакамлар яққол мезбонлар фойдасига қарорларни чиқарганди. 

Аммо, ярим финалга келиб барча воқеалар Бразилиянинг зарарига ишлайди. Дастлаб Неймарнинг жарохати, Тиаго Сильванинг дисквалификацияси ва ҳоказо. Олдинда эса буюк ва қудратли "немис машинаси" кутарди. Тактик жиҳатдан дунёнинг кучли терма жамоаларидан бири бўлган Германия шу куни “Минейран” стадионида истаган ишини қилди. Қўполроқ қилиб айтганда, Бразилиянинг устидан очиқчасига кулганди. Лекин, рақиб футболчилари ҳам ўз даражаларидан ниҳоятда паст кўринган. 

Ҳимояда Сильванинг ўрнини эгаллаган Данте кутилган ўйинни кўрсата олмайди. 11-дақиқага келиб немислар ҳисобни очади. Тони Крооснинг бурчакдан узатган тўпини Томас Мюллер ҳеч қандай қаршиликсиз тўпни оёқ билан дарвозага йўллайди. 

23-дақиқага келиб Мюллер ва Кроос тандеми Бразилия ҳимоясини ёриб ўтади ва дарвоза яқинида турган Мирослав Клозега қулай қилиб узатади. Унинг биринчи зарбасини Сезар бартараф этади ва қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Клозе эса уни дарвозага жойлаб қўйиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтиради. 

24-дақиқада Филип Ламнинг қанотдан оширган тўпини Кроос тўғри дарвозага киритади. Икки дақиқа ўтгач унинг ўзи дубль муаллифига айланади. 

29-дақиқада Хедира ва Крооснинг фаоллиги эвазига тўртинчи тўп дарвоза тўридан жой олади. Бу сафар Ўзилнинг узатмасини Сами Хедира голга айлантиради. 

Биринчи бўлимнинг ўзида 5:0 натижаси таблода кўриниб турарди. Стадиондаги мухлисларнинг айримлари кўз ёшларини яшира олмасди, баъзилари эса жим-жит бўлиб қолишган ... Дарҳақиқат, олти дақиқа ичида тўртта тўп олиб чиқиш мезбонларни шокка тушириб қўйди. Бу ҳали ҳаммаси эмас эди. 

69-дақиқада заҳирадан майдонга тушган Андре Шюррле Жулио Сезар дарвозасига олтинчи голни уради. Амалда ўйин тақдири ҳал бўлиб улгурганди. Бразилияни фақат мўжизагина қутқариб қоларди.

Голга тўймаган Германия 79-дақиқада еттинчи тўпни ҳам киритади. Сколари ва футболчилар бутунлай ақлдан озганди. Нималар бўлаётганини тушунишмасди. Караҳт аҳволга келиб қолишганди.

Оскарнинг сўнгги дақиқада урган голи ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Бу бамисоли Бразилия учун қўрқинчилик тушдек гап эди. Шунда ҳам Бразилияда совринли ўринларни эгаллаш имконияти қолганди. 

Бироқ, учинчи ўрин учун кечган беллашувда Голландияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлади. Шу вақтгача Бразилия бунчалик хўрланмаганди. Натижада Сколари истеъфога чиқарилади. Дунга ҳам жамоани бошқара олмайди. Россиядаги мундиалда эса Германия сенсация қайд этиб гуруҳда қолиб кетади. Бразилия эса янги мураббий Тите қўл остида Бельгияга мағлуб бўлиб турнир билан хайрлашишга мажбур бўлади. 

ЖЧ-2014. Ярим финал.

Бразилия - Германия 1:7

08.07.2014. “Минейран” стадиони, 59 143 томошабин.

Бош ҳакам:
Марко Родригес (Мексика)

Голлар: Оскар (90) - Томас Мюллер (11), Мирослав Клозе (23), Тони Кроос (24, 26), Сами Хедира (29), Андре Шюррле (69, 79).

Бразилия: Жулио Сезар, Майкон, Давид Луиз, Бофим Данте, Марсело, Луис Густаво, Фернандиньо (Паулиньо, 46), Халк (Рамирес, 46), Оскар, Бернард, Фред (Виллиан, 70).

Германия: Мануэль Нойер, Филип Лам, Жером Боатенг, Матс Хуммелс (Мертезакер, 46), Бенетдик Хёведес, Сами Хедира (Юлиан Драсклер, 76), Бастиан Швайнштайгер, Томас Мюллер, Тони Кроос, Месут Озил, Мирослав Клозе (Андре Шюррле, 58).

Абдулазиз Искандаров тайёрлади



Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика