Latest news

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  3 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  4 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  3 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  14 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  45 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

Беларусь чемпионати. Яхшибоев дубль қайд этган баҳсда "Шахтёр" йирик ғалабага эришди News

Беларусь чемпионати. Яхшибоев дубль қайд этган баҳсда "Шахтёр" йирик ғалабага эришди

"Шахтёр" ҳамда "Смолевич" ўртасидаги Беларусь чемпионатининг 19-тур учрашуви якунига етди.

Янгилаш

Шахтер (Солигорск) - Смолевичи 4:0

Гол: Антич 9', Яхшибоев 61, 70, Сёке 69.

22.00, "Строитель" ўйингоҳи

Шахтёр - Александр, Архипов, Иванович, Вукманич, Подстрелов, Хадаркевич, Антич, Сёке Юлиус, Сачивко, Селява, Яхшибоев

Смолевичи - Гомелько, Гурбан, Халимончик, Родионов, Ложкин, Демченко, Алибеков, Жигеро, Щегрикович, Жевнеров, Макаров

БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

87. Яхшибоев ўз жамоасининг ҳужумини бошлаб бермоқда. Бироқ сўнгги узатма ноаниқ бўлгани туфайли, ҳужум йўққа чиқди.

82. "Шахтёр" рақибни марказдан уёғига ўтказмаяпти, "Смолевичи" умуман ҳужум ташкил қила олмаяпти.

76. Ҳисоб 4:0 кўринишига келган бўлсада ўйин назорати мезбонлар қўлида. "Смолевичи" ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмаяпти.

70. ГООООЛ! ЯНА ЖАСУР! Яхшибоевнинг ажойиб ҳаракатлари туфайли ҳисоб 4:0га айланди. Қойил Жасур!



69. ГОООЛ! "Шахтёр" футболчиси Сёке ўз жамоасининг учинчи голини урди.

63. Жевнеров қоида бузгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

61. ГОООЛ! ЯХШИБОЕВ! ЖАСУР ҲИСОБНИ 2:0 кўринишига келтирди.



58. Демченко ажойиб вазиятга эга бўлганда, аммо дарвозага зарба бераётганда ҳакам офсайд борлигини билдириб, хуштак чалди.

56. Устунлик мезбонлар томонда. "Шахтер" футболчилар тўпга эгалик қилишда устунликни ўз томонига оғдириб олишган.

50. "Шахтёр"нинг ҳужуми кучсиз зарба билан якунига етди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. "Смолевичи" бурчак зарбаси амалга оширди, аммо "Шахтёр" ҳужумни қайтариб, тезкорлик билан қарши ҳужум ташкил қилди. Архипов қулай вазиятга чиқиб бораётган Жасурга тўпни узатишга уринди, аммо ҳимоячи пас йўлига тўғаноқ бўлди.

40. "Шахтёр"дан навбатдаги ҳужум, аммо Яхшибоевга узатилган тўп ўз манзилигача етиб бормади.

9. ГООООООООООООООЛ Николо Антич ҳисобни очди - 1:0! 

1. Ўйин бошланди! 

Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Нима деб ўйлайсиз? ҳамюртимиз Жасурбек Яхшибоев бугун ўз ҳисобига гол ёздириб қўя олармикин?


Янгилаш

Rating: +55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика