Latest news

22:02Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар эълон қилинди  0 21:47"Эшитдик-да!"нинг навбатдаги инсайди тасдиқланди  3 21:11Унаи Эмери билан бир ойда иккинчи марта шартнома узайтирилди  3 20:57Суперлига. "Локомотив" ва "Сурхон" бир очкодан бўлишиб олишди  10 20:15"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Мбаппе 3-ўринда  13 19:49Мареска — "Челси" бош мураббийи бўлишга асосий номзод  3 19:23МЮ мураббийлар Франк ва Почеттино билан музокаралар ўтказди  0 18:57Ўзимизнинг карикатура. "Бунёдкор" "ботқоққа ботмоқда"  18 18:30Про лига шарҳи. "Дўстлик" ниҳоят ғалаба қозонди, марказий ўйинда дуранг  0 18:00Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли"  1 17:25Про лига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  1 16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  1 16:29Оскар Бразилияга қайтиши мумкин  3 16:01"Ювентус" "Женоа" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 15:37"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди  0

Бектемир Абдуманнонов: "Асосийси мақсадим - жамоага ёрдам бериш" News

Бектемир Абдуманнонов: "Асосийси мақсадим - жамоага ёрдам бериш"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Андижон" - "Динамо" (2:2) учрашувидан сўнг Бектемир Абдуманнонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун ғалаба учун ҳаракат қилдик. Шунақа бўлиши керак экан. Ҳар икки жамоа яхши ҳаракат қилди. Биз ҳар бир учрашувга ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

- Темур Кападзе бош мураббийлигидаги U-23 терма жамоаси якуний рўйхатига киритилмадингиз. Бунга муносабатингиз қандай?

- Ўзимни кўрсатиш учун ҳар бир учрашувда бор имкониятимни ишга солиб ҳаракат қилаяпман. Терма жамоа рўйхатига кириш ёки кирмаслигимни ҳал қилиш мураббийларнинг зиммасида. Вақти келганида чақиришса, ёрдам беришга тайёрман.

- Бу йилги мавсумда ҳозирча 5 та голли узатмани амалга оширдингиз. Бу сизга қандай мотивация беради?

- Ҳар бир учрашувда астойдил ҳаракат қилаяпман. Асосий мақсадим жамоага ёрдам бериш. Голларда иштирок этаётганимдан хурсандман.

- "Металлург"дан кетишингизга сабаб нима?

- Ҳар бир мураббийнинг ўз танлови бўлади. "Металлург"да ёрдамчи мураббий билан гаплашиб олганмиз. Шундан сўнг улар мени қўйиб юборишган. "Андижон"да мураббийлар менга ишонишаяпти. Ана шу ишончли оқлаш учун ҳаракат қилаяпман.


Rating: +5   

Comments

   
19 apr 11:05:20
jasur
Тила бола деп бемалол айта верамиз зор трансфер болди хозир йошлар йондиряпти Анжанда хафа болмелар сизлар зборга лойг эдилар ука эсанов Абнуманонов лар хакли эди эсиз кападзе оз суюклиларни йгиб олди 4 май Анжан согдиёна боюур арена проста бомба болади
   
14 apr 20:50:54
Рахматилло Исманов
Кападзедан хафа булма, уни хам юкоридагилар бошкараетган булиши мумкун!
   
14 apr 20:41:46
Рахматилло Исманов
Утган мавсумда Хебайга Бектемир сингари тупни крос килиб узатадиган вингер етишмаган эди! Омад. Насиб килса миллий термага чакирилади!
   
14 apr 20:40:27
Рахматилло Исманов
Туп узатишлари ва майдонди куриш кобиляти яхши! Андижон транцсферида ютукларидан бири шу бола!
   
14 apr 20:39:07
Рахматилло Исманов
Андижон таркибида жуда куп ешлар уйнамокда, шуларни ичида чап канотни ендириб ташлаетган шу бола! Омадини берсн!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика