Latest news

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  5 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

Бахтиёр Ашурматов: "Ўзбекистон миллий терма жамоасида бор вужудим билан ишлашга тайёрман" News

Бахтиёр Ашурматов: "Ўзбекистон миллий терма жамоасида бор вужудим билан ишлашга тайёрман"

Ашурматовнинг миллий терма жамоамиз мураббийлар штабида ишлаши маълум бўлганидан сўнг у кишидан сайтимиз учун махсус интервью олдик.
Мураббийдан дастлаб баҳс мунозаларга бой бўлаётган "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйини ҳақидаги фикрларини сўардик.

"Пахтакор" - "Навбаҳор" баҳси ҳақида
Мазкур учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида бир қатор жуналистлар менга ўйиндан олдин ҳакамлик ҳақида гапирмаслик ҳақида айтгандингиз, бироқ бугун қора кийим соҳиблари хусусида салбий фикрларни билдириб ўтмоқдасиз, каби провокацион саволлар билан мурожаат этди. Албатта бу саволлардан кейин ҳар қандай мағлубиятга учраган жамоа мураббийи бироз қизишиб кетиши аниқ. Ўйин тўғрисида энди айтадиган бўлсам, бу учрашув ҳақиқатдан ҳам шу кунгача баҳс мунозарага сабаб бўлмоқда. Ўша куни ўйин видеотасмасини кўриб чиққанимдан кейингина бу борада тайинли гап айтишим мумкинлигини билдириб ўтгандим.



Шу боис бу борада менинг фикрим мухлислар учун қизиқ бўлиши мумкин. Шуни истардмики, бу учрашув тўғисидаги турли хил гап-сўзларга чек қўйилишик керак. Сабаби ҳаёт давом этади. Жамоалар келгуси ўйинларга тайёргарлик кўраверади. Энди бундан бир наф чиқмайди. Ишқибозлар ҳам келгуси ўйинларга тайёргарлик кўриб, ғалаба қозонишимиз учун қўллаб-қувватлаб туриши жоиз бўлади. Ўйинда "Навбаҳор" футболчиларини атайин вақт чўзганликда кўплаб фикрлар билдирилди. Лекин шу ўринда мен 2-3та вазиятларга тўхталиб ўтмоқчиман. Мисол учун, Европадаги ўйинларни келтириб ўтадиган бўлсак. "Эвертон" - "Манчестер Сити" тўқнашувида Эдин Жеко елкасидан жароҳат олиб, адашмасам, 5 дақиқа ёки 7 дақиқа майдонда ётди. Гўёки унинг елкаси чиқиб кетгандек. Шифокорлар ёрдамидан сўнг ҳеч нима бўлмагандек, яна майдонга қайтиб ўйнашни давом эттирди. Демоқчиманки, футболда ҳозир ҳамма жойда натижа учун қўлдан келганича ҳаракат қилмоқда. Ҳар ким турли хил усуллар билан очко жамғаришга уринади. Лекин шахсан мен шу куни футболчиларимга вақт чўзиш ҳақида ҳеч қандай кўрсатма бермагандим. Бахтиёр Ёқубовга ҳақиқатдан ҳам жароҳат етказилди. Шунинг учун у майдонга ётиб олганди. Бу футболчимизни навбатдаги Кубок ўйинида бизга ёрдам бера олмаслиги маълум бўлди. Ушбу учрашувда Ёқубов жароҳат олган пайтда биз 3 нафар ўйинчимизни алмаштириб бўлгандик. Шу боис Бахтиёр ўйиннинг қолган қисмида бир амаллаб ўйнашга мажбур бўлди. Шунга ўхшаш гаплар Мансур Саидов мисолида ҳам учради. Бу футболчимиз ҳам чиндан жарохатга йўлиққанди. Учрашувдан кейинги кунлари маълум муддат машғулотларга ҳам иштирок эта олмади. Шу боис Мансурни ҳам алмаштиришга мажбур бўлдик. Шукурали Пўлатов билан юз берган ҳолатга ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсак, рақиб футболчиси тўпни дарвозамиз томон тепганидан сўнг, оёғи билан унинг белига тегди. Шу сабабли унда ҳам кўкарган жойлари турибди. Шу боис бундай вазиятларда футболчиларимиз ростдан ҳам жароҳат олганди. Бу билан жамоамни оқламоқчи эмасман. Шахсан ўзим ҳам бундай ҳолатларга қаршиман. Чунки халол ўйин тарафдориман. Ўз футболчиларимга рақиб ўйинчилари жароҳат олиб майдонда ётганида, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишларини айтаман. 

Учрашувдаги ҳакамлик ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, аввало Бердимуродовни майдондан четлатилган вазиятга тўхталиб ўтаман. Бундай ҳолатлар 50х50 баҳоланади. Кўп нарса бош ҳакамнинг ўйин боришига бўлган нигоҳига боғлиқ бўлади. Хусусан Бердимуродов майдонда иккита тўп пайдо бўлгани учун улардан бирини майдон четига чиқариб юбормоқчи бўлиб, тўпни тепиб юборди. Бу вазиятда футболчи ким бўлишидан қатъий назар ҳакам қизил карточка кўрсатмаса, ҳеч ким бунга ортиқча эътироз билдирмас эди. Рижко билан боғлиқ ҳолатга келадиган бўлсак, биринчидан у ерда 100 фоиз Рижко рақиб футболчисини аниқ урганми ёки урмаганми? Буни ҳозир аниқ айтиб бериш учун транслация сифати юқори даражада бўлиши керак. Ҳаттоки ўйинни тасвирга туширган клуб операторлари ва ТВ ходимлари томонидан тасвирга туширилган ўйинни кўриб чиқадиган бўлсангиз у ерда ҳам бу вазият аниқ кўрсатилмаган. Чунки ўша вазият узоқ масофадан олинган. Шу сабабли бу борада қанчалик баҳс мунозара бўлмасин, аслида ким ҳақ, ким ноҳақлигини айтиш мушкул. Бундай вазиятлар бошқа учрашувларда ҳам учраб туради. Агарда ҳакам пенальти бермаган тақдирда ҳам бу вазият у қадар кўп баҳс мунозара бўлмасди. Агарда ўйин видеоёзуви кўриб чиқилса, Рижкони рақиб ўйинчиси уриб кетган вазиятни ҳам кўриб чиқиш керак. Ҳакам бу вазиятни кўриб, кўрмасликка олди. Биз ҳам энди бундай ўйинлардан кейин янада кучлироқ бўламиз. Ўйинчиларимиз жароҳат олса ҳам, тезроқ туриб ўйнаб кетишига, рақиб жамоа футболчилари провакация қилса ҳам жавоб бермасликка, Пахтакор биланми ёки Бунёдкорга қарши ўйнасак ҳам очиқ футбол намойиш қилишга, ҳакамлар нотўғри қарорлар чиқарса ҳам асабийлашмасдан, иродани метин қилиб, ўйин охирига қадар курашишга тайёраланамиз. Ахир ҳакамлар ҳам инсон, уларнинг ҳато қилишга ҳаққи бор.  

Ёки биринчи бўлимда Азим Аҳмедовга кўрсатилган сариқ карточкага келадиган бўлсак, аслида ўша вазиятда жарима майдони чизиғи ташқарисида ҳеч қандай жарима тўпи йўқ эди. Лекин Аҳмедовга сариқ карточка кўрсатилиб, жарима зарбаси белгиланди. Ҳудди биринчи таймнинг ўзида Ёқубов рақибидан ўтиб кетганидан кейин уни ортидан туртиб юбориб йиқитди, лекин бу вазиятда уларга сариқ карточка берилмади. Буларнинг ҳаммаси бош ҳакамнинг футболга бўлган қарашларига боғлиқ десак муболаға бўлмайди. Шу боис бундай баҳс мунозаралари ҳолатларда аслида ким ҳақ, ким ноҳақлигини исботлаш қийин деб ўйлайман.

"Пахтакор"га ўйинга тайёргарлик кўраётган жараёнимизда, бу жамоанинг сафарда "Бухоро"га қарши ўтказган баҳсини кўриб чиққандик. Бир вазиятда майдон эгалари "Пахтакор" дарвозаси томон ҳужум уюштирди, тўп оширилди ва Бухоро ҳужумчиси бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётганида, бошқа тўпга югурмаган футболчи эса ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Лекин бу вазиятни ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолат деб кўрсатди. Аслида ундай қилмаса ҳам бўларди.

Ёки бу жамоанинг олдинги турларнинг бирида "Динамо"га қарши ўтказган учрашувига келадиган бўлсак, ҳакам иккинчи бўлим тўхталишлари учун 5 дақиқа вақт қўшиб бериб,  лекин гол 5-дақиқадан ҳам ўтиб кетганда урилди. Тўғри қўшиб берилган 5 дақиқа мобайнида яна қандайдир ўйинда узилишлар бўлгандир. Бироқ ҳакам шу куни 5 дақиқадан камроқ дақиқа қўшиб берганида ва ўйинни тугатганида учрашув реферисига ортиқча эътироз бўлмасди.

Ёхуд "Пахтакор"нинг "Локомотив"га қарши ўтказган баҳсида 2:2 бўлган вазиятни оладиган бўлсак, тўп Жамшид Искандеровнинг қўлига тегди. Агарда ҳакам хоҳлаганида  тўп футболчини қўлига тегди деб, жарима тўпи белгилаши ҳам мумкин эди. Шунда "Пахтакор" гол кирита олмаган бўларди. Ёки учрашув ҳакам ўйинни тўхтамади, тўп футболчининг қўлига тўсатдан теккани учун. Шу сабабли бундай 50х50 ҳолатлардан кейин менда шундай таассурот туғилдики, бош ҳакам "Навбаҳор" хато қилишини кутиб тургандек туюлди.



Яна шуни ҳам айтиб ўтишни истардимки, "Пахтакор"га ўйинимиздан кейин ўтказилган матбуот анжуманида "шерлар" менежери Самвел ака Бабаян  ўз фикрларини билдирар экан, шунақанги учурашувлар бизни янада кучлироқ қилади. Ўйин охирида гол киритиб, ғалаба қозониш ҳам келгусида кучлироқ бўлишимизга хизмат қилади қабилидаги фикрларни илгари сурган. Бу жуда ҳам тўғри айтилган гаплардир. Чунки олдин "Пахтакор" майдонига рақиб жамоалар гўёки олдиндан тан олгандек, қўл кўтариб келарди. Бу йил эса ўртамиёна жамоалар ҳам етакчи клубларга қарши учрашувларда жиддий курашиб, уларга бир қатор қийинчилик туғдирмоқда.

Бу нарса ўзбек футболининг ютуғи деб ҳисоблайман. Чунки шу куни "Пахтакор" жамоаси "Навбаҳор" устидан ғалаба қозониш учун қанчалик қийналди ва тер тўкди. Агарда олий лигада жамоалар мана шундай қийин ғалабаларга эришса, бу фуболчиларимизга ОЧЛ ва терма жамоа сафидига ўйинларда жуда катта ижобий таъсирини ўтказиши тайин. Шундай катта қийинчилик билан эришилган ғалабалардан кейин футболчилар ҳам халқаро майдондаги учрашувларга тобланган ҳолатда чиқади. Бу нарса бизнинг жамоани ҳам келгусида янада кучлироқ қилади. Иложи бўлса, кейинги турларда ҳакамларга ҳам 50х50 вазиятларда ютқазмасликка ҳаракат қиламиз.



Шу нарсага ҳам тўхталиб ўтмоқчиманки, ҳимоячимиз Юрий Рижконинг майдондан четлатилгани жамоада ўйиндан кейин ўтказилган йиғилишда футболчиларга айтиб ўтилди ва ўша вазиятда Рижко ҳақиқатдан ҳам ҳақми ёки аксинча бўлса-да, бундай баҳс мунозарага сабаб бўлгани ва у томондан қандайдир ҳаракатлар бўлгани учун футболчини моддий жаримага тортдик. Агарда кейинги ўйинда жамоамиз ғалаба қозонса, Рижко мукофот пулидан маҳрум қилинади.
 
Учрашувнинг 90+1-дақиқасида бир футболчимиз оёғи тортишиб қолганини айтиб, майдонга ётиб олди. Ушбу ҳолат чиндан ҳам асосисиз бўлган ўйин вақтини чўзиш эди. Лекин бу мураббий томонидан айтилган кўрсатма эмас. Йигитларга мана шундай ҳолатлар келгусида ҳам яна такрорланса, ўша футболчи моддий жаримага тортилишини айтиб ўтдим. Чунки "Пахтакор"га қарши ўйинда ўзи шундоқ ҳам бир киши кам бўлиб ўйнаётгандик. Қўшимчасига яна бир футболчимиз асоссиз равишда майдонда ётиб олди. Бу албатта қолганларга катта қийинчилик туғдиради. Кейин бош ҳакам ўша ўйинда майдон четида шифокорлардан муолажа олган ўйинчимизни теда ўйинга қайтишига руҳсат бермади. Бу ҳам менимча ҳакамнинг нотўғри қарорларидан бир бўлди. Чунки футболчи майдон ташқарисига жароҳат олиб чиқиб кетдими ёки бошқа сабабми барибир тезроқ майдонга қайтишига руҳсат бериши шарт. Бош ҳакам ўйинга тушишга руҳсат сўраётган футболчимизни майдонга қайтишига бироз вақт руҳсат бермай турди. Буни менга футболчиларим ҳам айтди. Мен шу жамоамнинг мағлубиятга учраган ўйинларидан тўғри хулоса чиқараман ва келгуси уларни бартараф этишга ҳаракат қиламан. Лекин бундай ҳолатлар бутун дунё футболида учраб турадиган ҳолатдир.

"Пахтакор" билан ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида "Навбаҳор"нинг ёпиқ футбол кўрсатгани ҳақида айтилган. Бу нарса бош мураббийнинг тактикаси ҳисобланади. Уни фақат мураббий ҳал қилади. Биз аслида ҳар бир учрашувда ҳужумкор ўйин намойиш қилишни истаймиз. Масалан, "Бунёдкор"га қарши учрашувда кўрган бўлсангиз ҳужумкор ўйин кўрсатишга эътибор қаратдик. Лекин жамоа яхши ўйнашига қарамай, якунда йирик ҳисобда мағлубиятга учрадик. Пахтакорга қарши баҳсда эса биз биринчи бўлимда, очиқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Лекин бутун ўйин давомида биз бундай очиқ ўйин кўрсатишимиз қийин эди. Чунки 16 май куни, дербида "Андижон"га қарши ўйин кечганди. Бу учрашувда йигитларимиз кўп куч сарф этишганди. Орадан уч кун ўтгач, улар Пахтакор билан ўйинга тўлиқ тикланишмаган. Шунинг учун йигитларимизни очиқ ўйин кўрсатишларини тушуниб тургандим. "Пахтакор" эса кучли жамоа. Улар бизни ҳимоявий ўйин кўрсатишимизга мажбур қилишди. Яна шуни ҳам қўшимча қилиб ўтмоқчиманки, ўша учрашувдан кейин "Пахтакор" гол уриш учун бир қатор вазиятлар яратди дейилмоқда. Мен ўйин дискини кўриб чиққанимдан кейин, шунга гувоҳ бўлдимки, шерлар у қадар айтарли кўп хавфли вазиятларни вужудга келтирмаган. Уларнинг бу хавли вазиятларини дарвозабонимиз ва ҳимоячиларимиз бартараф этган. Голга тортадиган вазиятлари эса бармоқ билан санарли бўлган.  

- Ушбу ўйинда бизни стадионда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Улар бутун ўйин давомида жамоани қўллаб-қувватлаб турди. Йигитларимиз буни хис қилган ҳолда, ўйин охиригача ижобий натижа учун курашди. Энди бу ўйинни эстан чиқариб, бўлажак баҳслар ҳақида ўйласак мақсадга мувофиқ бўлади.  

Миллий терма жамоада ишлаши тўғрисида

- Мени йил бошида Миржалол ака Қосимов "Бунёдкор"га таклиф қилганида, ўша пайтда менга ишонишини ва кейинчалик миллий терма жамоада ҳам бирга ишлаш таклифини билдирганди. Вақти келиб бу масала ижобий ҳал этилса, бирга ишлашимизни айтганди. Лекин бу у пайтда расман тасдиқланмаганлиги сабабли хабар ОАВга чиқмаган эди. Миржалол ака Қосимов ЎФФ раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда мени миллий терма жамоага ёрдамчи мураббий сифатида ишга таклиф этишди. Бунинг учун мен аввало ЎФФ раҳбариятига ва қолаверса шахсан Миржалол Қўшоқовичнинг ишончи учун миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Бу иш менга янада масъулият юклашини хис қилиб турибман. Ўзбекистон миллий терма жамоасига ва Миржалол ака Қосимовга қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман. Бор вужудим билан меҳнат қиламан.  



"Навбаҳор"даги иши хусусида
- Миллий терма жамоа мураббийлар штабида ишлашим эълон қилингач, кўпчилик Ашурматов энди "Навбаҳор"да ишламайди ёки терма жамоага пул учун кетди деган каби турли хил фикрлар билдирилаётганидан хабарим бор. Шунга аниқлик киритиб ўтадиган бўлсак, ҳеч қанчон мураббий сифатида шу кунгача биринчи ўринга пулни қўймаганман! "Навбаҳор"ни қабул қилиб олган пайтимда ҳам мен ўшанда жамоа раҳбарларига пул учун келмаганимни, фақат мураббий сифатида мустақил ишлашни хоҳлаганим учун келганимни айтиб ўтгандим. Чунки ўтган йили "Гулистон"да ишлаб ўз потенциалимни тўлиқ очиб бера олмагандим. Шу боис жорий мавсум ҳам мустақил ишлашни истадим ва "Навбаҳор"ни таклифини қабул қилдим. Яна шуни ҳам таъкидлаб ўтган бўлардимки, "Навбаҳор" мутасаддиларига қандайдир кўтарма пулларини айтиб талаб қўймаганман.

- Миллий терма жамоа ва "Навбаҳор"даги ишимни давом эттираман. Бу нарса бир-бирига халал бермайди. Наманган клубдаги кейинги тақдирим қандай кечиши ҳақидаги фикрларга ойдинлик киритиб ўтадиган бўлсак, агарда Наманганда бўлиб ўтаётган "Баркамол авлод" мусобақаси якунига етганидан кейин клуб раҳбарияти билан стол атрофига ўтириб, барчасини келишиб оламиз. Агарда улар моддий жиҳатдан бизни қўллаб-қувватлашса бошлага ишимни охирига етказиб қўяман. Акс ҳолда клуб билан хайрлашаман. Чунки иқтисодий жиҳатдан қийинчиликлар бўлган жойда, футболчиларни қачонгача ўйнатамиз. Уларга қуруқ вада бергандан кўра, жамоани тарк этган афзал. Яна қайтараман, агарда мутасаддилар моддий томондан ўз вақтида рағбатлантириб турса, биз ҳам имкон қадар юқори ўринлардан бирини эгаллаб, мухлисларимизни хурсанд этишга бор кучимиз билан ишлаймиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика