Latest news

11:53Остон Ўрунов Эрон чемпионатининг энг қиммат ўйинчисига айланди, рўйхатда Машарипов ҳам бор  0 11:38ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ Туркманистонга қарши оқ либосда ўйнайди  1 11:05ПСЖ Мбаппенинг клуб ҳақидаги сўзларидан норози. Парижликлар Килианни «пастлик» қилди деб ҳисоблашмоқда  3 10:41Кевин Де Брюйне битта сабаб билан Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни ўйлаётганини маълум қилди  7 10:14ESPN айни вақтдаги энг кучли ҳужумкор футболчилар рейтингини тузиб чиқди. Месси 7-ўринда, Роналду эса…  8 09:47Суперкомпьютер Евро-2024 мусобақасида кимларнинг имконияти юқори эканлигини баҳолади  5 09:20Мбаппе ПСЖ билан келишмовчиликлар ҳақида гапирди  13 08:52Ўзбекистон -Туркманистон ўртасидаги учрашув учун чипталар сотувга чиқди. Энг қиммат чипта нархи қанча?  17 08:30Ўртоқлик ўйини. Португалия - Финляндия 4:2  0 08:25«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  5 08:05Ўртоқлик ўйини. Италия - Туркия 0:0  0 07:57Мбаппенинг «Реал»даги ойлиги, шартнома имзолагани учун оладиган бонуси ва товон пули маълум  6 07:32РПЛда трансфер нархлари янгиланди. Файзуллаев расман Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди  33 02:02Ўртоқлик ўйинлари. Португалия Финляндияни мағлуб этди, Италия эса Туркияни енга олмади  5 01:50"Манчестер Сити" АПЛ раҳбариятини судга берди  1

Бахтиёр Ашурматов — Аббосбек Файзуллаев, Ҳиндистон билан ўйин ва Хожиакбар Алижонов ҳақида News

Бахтиёр Ашурматов — Аббосбек Файзуллаев, Ҳиндистон билан ўйин ва Хожиакбар Алижонов ҳақида

"Тезкор Студия"да Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчилари, таниқли журналистлар билан суҳбатлар давом этади.

Кеча жонли эфирда Ўзбекистон терма жамоаси билан 2та Осиё Кубогида қатнашган, кўплаб учрашувларда майдонга тушган Бахтиёр Ашурматов меҳмон бўлди ва фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ҳиндистон билан ўйинга келадиган бўлсак, Хожиакбар Алижоновнинг сафдан чиқиши катта йўқотиш ҳисобланади. Хожиакбар Алижонов сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг энг кучли ўнг қанот ҳимоячиларидан бири, деб ўйлайман. Қайси ўйинчини қўйсак ҳам ҳозирги даражасида ўйнаши қийин. Бу позицияни беркитиб бериши мумкин. Лекин у ҳимоя ва ҳужумда зарбалари, узатмалари билан ажралиб туради. Бу Ҳиндистон билан ўйинга таъсир қилиши мумкин. 

Таркибда ўзгаришлар бўлиши аниқ. Фикримча, ўйин услубимиз ўзгармайди. Алижоновнинг ўрнида Сурия билан ўйиннинг иккинчи бўлимидан келиб чиқсак, мураббий Фарруҳ Сайфиевни қўйиш эҳтимоли кўпроқ. Чап томонда Шерзод Насруллаевни кўрамиз. 3та марказий ҳимоячи қолади, чунки Сурия кўп ҳужум қилмаган бўлсада, ҳимоячиларимиз яхши савияда ўйин кўрсатишди. Остон Ўруновнинг ҳужумда иши юришмаганини кўрсак, Сергеев ёки Абдихолиқовнинг тушиши эҳтимоли катта. Менимча кўпроқ Сергеев асосий таркибда ўйинни бошласа керак. Остон Ўрунов эса ярим ҳимояда, ўз позициясида ҳаракат қилиши мумкин. 

Аббосбек Файзуллаевни ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг энг креатив, энг тезкор ва ўйинни ўз қўлига оладиган футболчиси, деб биламан. Лекин терма жамоа мураббийи вазиятни яхшироқ билади. Кўпчилик қатори Аббосбек Файзуллевнинг асосий таркибда бўлмаётгани мени ҳам ажаблантирмоқда, чунки Россия чемпионатида бундай савияда ўйин кўрсатиш ҳаммага ҳам эмас. Аввал ҳам яхши савияда ўйнаётганди. ЦСКА таркибида эса ўйинини янада кучайтира олди. Россия чемпионатини яхши биламан, у ерда кўпроқ жисмоний куч талаб қилинади. Шунга қарамай ўзини кўрсата оляпти. Россия чемпионатининг энг омадли трансфери, деб бежиз айтилмаяпти. Файзуллаев таркибга қўйилса тўғрироқ бўларди. Тўғри Машарипов терма жамоанинг етакчи футболчиларидан бири. Мураббий уни захирага оладими ёки йўқ, буни айта аниқ олмайман. Остон ўз позициясида нисбатан кучли ўйин кўрсатишидан келиб чиқсак, мураббийда танлов имконияти бор. Ўйлайманки, Сречко Катанец терма жамоа учун тўғри қарорни қабул қилади",- дейди Бахтиёр Ашурматов.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика