"Барселона" Антуан Гризманни сотмоқчи, бироқ "Атлетико"га эмас
12 jul 2021 21:21
News
"Барселона" Антуан Гризманни сотмоқчи, бироқ "Атлетико"га эмас
Каталония клуби раҳбарияти француз футболчисини "Атлетико"га қўйиб юбориш вариантини кўриб чиқмайди, чунки улар Ла Лигада чемпионлик учун асосий рақибларидан бирини кучайтирмоқчи эмас.
"Барселона" ўтган ёзда "Атлетико"га ўтган ва 21 та гол уриб, жамоа чемпионлигига ҳисса қўшган ҳужумчи Луис Суарес билан қандай вазият юзага келганини эслайди.
Клуб Гризманнни АПЛ ёки А Серия клубига қўшилишини хоҳлайди, шунда каталонияликлар унинг янги жамоаси билан фақат Чемпионлар Лигасида тўқнашиши мумкин бўлади.
Гризманн "Барса"да 2019 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда у жамоа таркибида барча турнирларда 51 учрашув ўтказиб, 20 та гол урди ва 12 голга узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали Гризманни 60 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "кўканорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойигача амал қилади.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Comments