Latest news

21:40Ўзбекистон Суперкубоги-2024. Пахтакор - Насаф 1:1 (Пенальтилар серияси 3:4). Highlights  16 21:30Компани "'Бавария' — халқаро футбол институти"  4 21:17"Насаф" — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  240 20:48ПСЖнинг Мбаппедан 80 млн евро қарзи бор, клуб буни тўлашдан бош тортди  5 20:24Драган Черан Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарига айланди  2 20:11Расман: Компани — "Бавария" бош мураббийи!  9 19:59Компанини "Бавария"га Гвардиола тавсия қилган  2 19:35Карло Анчелотти: "Мен фаолиятимни "Реал"да якунламоқчиман"  7 19:14"Манчестер Юнайтед" англиялик марказий ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 18:51Расман: Александр Кержаков — "Кайрат" бош мураббийи  3 18:26Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум  12 18:12Ўзбекистон Суперкубоги. "Пахтакор" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум  24 18:05Расман: Ханс Дитер-Флик — "Барселона" бош мураббийи  29 17:30Суперкубок. Жамоаларнинг кийиниш хонасидан суратлар  1 17:05Суперкубок. "Бунёдкор" стадионидан эксклюзив суратлар   4

Баҳриддин Ваҳобов: «Обод»га қарши ўйиндан олдин барчада кайфият юқори ва жангавор холатдамиз» News

Баҳриддин Ваҳобов: «Обод»га қарши ўйиндан олдин барчада кайфият юқори ва жангавор холатдамиз»

Хабарингиз бўлса керак, келаётган шанба куни «Бухоро» сафарда чемпионат аутсайдери «Обод»га қарши баҳс олиб боради. Бўлажак ўйин олдидан бухороликларнинг тажрибали ҳужумчиси Баҳриддин ВАҲОБОВ билан суҳбатлашдик.

- Ҳадемай олий лигада навбатдаги тур ўйинлари бошланади. Жамоамиз бу гал Тошкентда ўйнайди. Бўлажак учрашув тайёргарлик қандай бўлмоқда?

 - Шанба куни «Обод» билан ўйнаймиз. Рақиб жамоани хурмат қиламиз доим. Шунинг учун куни-кеча пойтахтда йиғилдик ва тайёргарликка зўр берганмиз.

- Биринчи даврада «Бухоро» ушбу рақибига ўз уйида имкониятни бой берганди. Балки реванш олиш пайти келгандир?

- Биринчи даврада нафақат ушбу жамоага мағлуб бўлганмиз, балки биргина «Обод» дарвозасига тўп ҳам кирита олмаган эканмиз. Биласизми, «Обод» жамоаси айни дамда турнир  жадвалидда энг сўнгги поғонани банд этиб турган бўлсада, жамоа кетма-кет омадсиз ўйинлардан кейин бизга қарши худди яраланган шер каби турибди, дейиш мумкин. Менимча ҳар қандай жамоа ўз майдонида фақат ютуқ учун чиқади. Лекин биз ҳам эртанги ўйинда осонликча таслим бўлмаймиз. Ортимиздан таъқиб этиб келаётган жамоалар билан очколар фарқи деярли тенг. Уларни ўзимиздан ўтказиб юбормаслигимиз керак.

- Сиздан ҳам мухлислар анча вақтдан бери гол кутишмоқда...

- Ҳа, тўғри айтасиз. Охирги марта биринчи давранинг сўнгги турида «Сўғдиёна» дарвозасига тўп киритгандим. Насиб қилса «Обод» билан ўйинда гол уришга харакат қиламан. Лекин мен учун асосийси жамоамнинг ғалабасидир.

«Бухоро» матбуот хизмати.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика