Latest news

19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  0 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  4 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  12 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна"0:0 (матнли трансляция)  20 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  27 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12

Баҳодир Аҳмедов: "Бугунги авлодимиз билан келажакка умид ва ишонч билан қарашимиз мумкин" News

Баҳодир Аҳмедов: "Бугунги авлодимиз билан келажакка умид ва ишонч билан қарашимиз мумкин"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун тунда юртимизга қайтиб келди.

Мундиал давомида мухлислар меҳрини қозона олган вакилларимиз гарчи нимчорак финалдан сўнг ортга қайтишган бўлсада, улар кўрсатган ўйин барчамизда илиқ таассурот қолдирди. Футзалчиларни ўйинларга тайёрлашда мураббийлар штабининг хизмати катта бўлди, десак муболаға бўлмайди. 2016 йил Колумбиядаги Жаҳон чемпионатида ёрдамчи мураббий сифатида қатнашган Баҳодир Аҳмедов Литвадаги мусобақада бош мураббий сифатида шогирдларини бошлаб тушди. Бу ҳақида мураббийнинг фикрлари қуйидагича бўлди.

"Ёрдамчи сифатида менга осонроқ бўлганди, дея оламан. Бунда сиз бош мураббий билан маслаҳатлашган ҳолда иш қиласиз. Бош мураббий ролида терма жамоада ишлаш катта масъулият ва ўзига яраша қийин. Буни Литвадаги Жаҳон чемпионатида ҳам билдим. Очиғи сўз билан таърифлаш қийин. Айни пайтда ҳиссиётлар ажойиб. Шундай бўлсада мухлислардан сўнгги ўйиндаги мағлубият учун узур сўрайман. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига имкониятни бой бердик. Бизнинг терма жамоа халқаро турнирларда ўйнай олишини кўрсатди. 

Бугунги авлодимиз билан келажакка умид ва ишонч билан қарашимиз мумкин. Жуда яхши ёш футзалчилар етишиб чиқмоқда. Кейинги йиғинларда уларни ҳам жалб қиламиз",- дейди Баҳодир Аҳмедов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика