Latest news

01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  28 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  8 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  13 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  2 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  5 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  12 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  55 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  30 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  4 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  8 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6

Бабаян: "Навбаҳор" охиригача курашади" News

Бабаян: "Навбаҳор" охиригача курашади"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Андижон" 2:1 "Навбаҳор" учрашувидан сўнг, наманганликлар бош муррабийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дерби ҳар доимгидек юқори ҳароратда ўтди. 90 дақиқа майдонда кураш кечди. Биз ўтган учрашувда жуда кўп куч сарфлаган эдик ва бир нечта футболчиларимизни юқотдик. Қанот ҳимоячимиз Йўлдошев бугун бизга ёрдам бера олмади. Биз иккинчи голни уришимиз мумкин эди, лекин вазиятдан унумли фойдалана олмадик. Кейин эса хатога йўл қўйдик ва рақиб бизни жазолади. Бу футбол ва бугунги натижани энди ўзгартириб бўлмайди. "Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз эса бор эътиборимизни кейинги учрашувларга қаратамиз.


- Сўнги дақиқада нима рўй берди?

- Ўзингиз кўрдингиз сўнги дақиқада гол ўтказиб юбордик. Бу ҳужумга ўтаётган вақтимиз хатога йўл қўйдик ва рақиб ва қарши ҳужумда гол уриб кетди. Йигитлар бугун ғалаба қозонишни истаётган эди ва шу сабаб кўп ҳужум қилдик ва қарши ҳужумларда рақиб бизни жазолади.

- Ўткир Юсупов ўзини алмаштиришни сўради. У жароҳат олдими?

- Ҳа, ўйин вақти Ўткир тўпни ўзоқлаштираётган чоғида ерни тепиб юборди ва бироз ноқулайлик ҳис этди. Жиддий жароҳат эмас экан.

- "Навбаҳор"нинг бугунги мағлубиятидан сўнг чемпионликга имкониятлари анча пасайиб кетди. Жамоангизнинг чемпионликка бўлган имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бир нарсани аниқ айта оламан, "Навбаҳор" охиригача курашади.

- ОЧЛда "Навбаҳор" зўр натижа қайд этди. Бугунги ўйинга йигитларнинг кайфияти ва мотивацияси аъло даражада бўлиши керак эди. Лекин бугун бундай бўлмади. Бунга сабаб нима?

- Йигитлар ҳаракат қилишди. Барча футболчилар юз фоиз барча имкониятларини ишга солишди. Биз кўп куч йўқотдик, ўзоқ рейс ҳам бизга ноқулайлик тўғдирди. "Навбаҳор" жамоаси урган иккинчи голни ҳакамлар оффсайд ҳолати деб бекор қилишди. Ушбу қарор тўғрилигига шубҳам бор. Майли у вазиятни ҳали жавобгар инсонлар текшириб чиқишади.

- Жисмоний ҳолатнинг яхши эмаслиги ҳақида гапирдингиз. Ушбу муаммоларга асосий сабаб жисмоний тайёргарлик бўйича муррабий Алекс Бошкович жамоани тарк этгани эмасми?

- Бошкович катта профессионал. Лекин у футболчининг жисмоний ҳолатини юз фоиз ўзгартириб бера олмайди. Бу инсон организми. Бошкович жамоани оилавий сабабларга кўра тарк этди. Жисмоний ҳолат кучсизлашиб қолганда ирода кучга киради. Ирода етишмаса кўп муаммоларга дуч келиш мумкин.


Rating: -35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика