Latest news

08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  0 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  7 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  2 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  66 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12

Азиз Ибрагимов: "Голларимни дадамга ва мухлисларимга бағишлайман" News

Азиз Ибрагимов: "Голларимни дадамга ва мухлисларимга бағишлайман"

«Динамо» - «Сўғдиёна» (2:0) учрашувида ўйин қаҳрамонига айланган Азиз Ибрагимов баҳс якунлангач, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Табриклар учун раҳмат. Аввало бизни тинмай қўллаб-қувватлаб турган ажойиб мухлисларимизга катта раҳмат. Мана шундай шиддатли ва муросасиз баҳсда бугун Самарқанд аҳлини хурсанд қила олганимиздан жуда бахтиёрмиз.

- Гол ургач, футболкадаги «54» рақами орқали кимни табрикладингиз?

- Бу дадамга бағишланганди. Эртага 17 май куни дадажоним 54 ёшни қарши оладилар. Шу боис ушбу голимни дадам ва қолган яқинларимга бағишлагандим. Умуман олганда икки голимни отам ва мухлисларга бағишлайман. Ишқибозлар жамоамизнинг кучига куч қўшдилар.

- Мавсумдаги 3-голингизни киритдингиз. «Динамо»даги фаолиятингиздан қониқаяпсизми?

- Ҳозирча қониқаяпман дея оламан. Имконқадар мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қилаяпмиз. Умуман олганда, мен қаерда тўп сурмаган бўлсам максимал кучимни сарф этиб фаолиятимдан қониққанман.

- Сизни ҳужумкор яримҳимоячи сифатида билардик. Самарқандда эса ҳужумчи сифатида тўп сураяпсиз. Бу сизга маъқулми?

- Авваламбор, бош мураббийимиз мени қайси позицияга қўйса ўша ерда тўп суравераман. Ҳозир ҳужумда жамоамга фойдам кўпроқ тегаяпти. Шундай экан, ҳужумчи сифатида тўп суриш менга маъқул.

- Олдинда «Динамо»ни оғир ўйинлар кутиб турибди. «Бунёдкор», «Пахтакор» ва «Насаф»га қарши. Имкониятлар борасида фикрларингиз?

- Биз ҳар бир ўйинда очколар учун курашамиз. Бу футбол – олдиндан ҳеч нарса деб бўлмайди. Айниқса бу йил қатор кутилмаган натижаларга гувоҳ бўлиб турибмиз. Мисол учун, «Насаф»нинг «Металлург»га мағлуб бўлишини ёки бугунги рақибимиз «Сўғдиёна»нинг «Бунёдкор»ни мағлуб этишини ҳеч ким кутмаганди. Демакки, бизда ҳам ғалаба учун имкониятлар бўлади.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика