Latest news

14:25Кичин "Локомотив"ни тарк этиб, "Барс"га ўтди  3 14:15Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   33 13:59"Бунёдкор"га легионерлар оқими давом этмоқда. Клуб черногориялик футболчи билан шартнома имзолади  5 13:24Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш баҳсларида ишлайди  0 12:52Расман: Жоэль Кожо - "Истиқлол" футболчиси  3 12:35"Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  21 12:14"Манчестер Юнайтед" скаути: "Унда "Юнайтед" ДНКси бор, афсуски бизникилар буни кўра олишмади"  16 11:56Испаниялик мутахассис "Қизилқум"да ишлайди  2 10:53Ҳусанов «Ланс» рекордини такрорлайди  16 10:26«Нефтчи»га ўтган Искандеров нималар деди?  16 09:57Бразилиялик ярим ҳимоячи "Пахтакор" йиғинига қўшилади  12 09:30Ҳусанов осиёликлар ичида АПЛ рекордини янгилайди  32 09:09«Андижон» янги мавсумда қайси стадионда ўйнаши маълум  6 08:40Ҳусанов қачон «Манчестер Сити» сафида тиббий кўрикдан ўтиши маълум  33 08:15«Ланс» мураббийи Ҳусановни кейинги ўйинда ўйнатишга умид қилмоқда  15

Аёллар футболи. Турнинг марказий учрашувида “Севинч” ғалаба қозонди News

Аёллар футболи. Турнинг марказий учрашувида “Севинч” ғалаба қозонди

Кеча жамоамиз XXI Ўзбекистон чемпионати 14-турида Тошкентнинг “Бунёдкор W” жамоасини қабул қилди.

Учрашув олдиндан муросасиз курашларга бой ўтиши кутилаётган эди, ўйин кутилганидек курашларга бой тарзда ўтди.

Ўйиннинг дастлабки 15 дақиқасида жоамизнинг рақиб ҳимоясини бўзиб ўтиши жуда қийин бўлди, меҳмонлар майдоннинг ҳар бир нуқтасида ўйинчиларимизга муносиб қаршилик кўрсатишди. 16-дақиқада Камола Рисқиеванинг узоқдан дарвозанинг чап бурчагини нишонга олиб берган зарбасини тажрибали дарвозабон Юлия Аҳмедова бартараф этди. Акс ҳолда орадаги ҳисобни очилишига жуда яқин ҳолат эди.

Учрашувдаги ҳисоб 26-дақиқасида жамоамиз томонидан очилди. Майдоннинг чап томонидан бошланган ҳужумда Маҳлиё Сарикова жуда чиройли ҳаракат қилди ва ҳимоячиларнинг қаршилигини енгиб ўтиб, тўпни жарима майдонига ошириб берди. Дарвозага яқин турган жамоамиз сардори ва тўпурари Зебо Жўраева бир ҳаракат билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 1:0.

Шундан сўнг жамоамиз кетма-кет ҳужумларни бошлаб юборишди. Аммо рақибимиз ҳимояда яна яхши ўйин кўрсатишда давом этди. Биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа голлар киритилмади.

Иккинчи бўлим дастлабки дақиқаларида меҳмонлар хавфли ҳужум уюштиришди, бу вазиятда Мардона Эламасова гол уришга жуда яқин эди, аммо дарвозабонимиз Матлуба Абдирасулова ўзи қўриқлаётган дарвозани муқаррар голдан асраб қолди.

Шундан сўнг жамоамиз тезкор ҳужум ташкил қилишди ва учрашувдаги иккинчи голни киритишди, ҳимояда ҳушёрликни йўқотишган меҳмонлар ўйинчимиз Феруза Турдибоевани қўриқлашни “ёддан чиқариб” қўйишди, натижада Феруза дарвозага кучли зарба бериб, ҳисобни 2:0 га етказди.

Учрашувнинг қолган дақиқалари тенг курашлар остида кечди, дарвозаларга ташкил этилган ҳужумлар голсиз тугалланаверди. Иккинчи бўлимда майдонга туширилган ўйинчилар ўйин суратини анча оширишган бўлишсада, бу орадаги ҳисобни ўзгаришига ёрдам бермади.

Шундай қилиб, жамоамиз қийин кечган учрашувда навбатдаги ғалабани қўлга киритишди ва ўз ҳисобидаги очколар сонини 39тага етказиб олишди.

XXI Ўзбекистон чемпионати, 4-тур

Қарши ш., “Геолог” стадиони, 07.09.2015. 17:00да

“Севинч” (Қарши) – “Бунёдкор W” (Тошкент) 2:0

 

Гол: Зебо Жўраева, 26-1:0, Феруза Турдибоева, 51-2:0.

 

Бош ҳакам: Жалолиддин Ҳуснитдинов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Александр Буров (Бухоро), Нигора Муҳаммадиева (Термиз).

Захира ҳаками:  Хуснора Жумаева (Қарши).

Назоратчи:  Тоҳир Тошмуҳаммедов  (Тошкент).

 

“Севинч”: 16. Матлуба Абдирасулова, 2.Олия Ахмедова, 25. Зумрат Назарова, 11. Шахзода Жамолова (5.Маҳлиё Юсупова 70), 4. Саида Хандамова, 7. Феруза Турдибоева, 17. Танзила Зарбиева (23.Нилуфар Қудратова 68), 18. Камола Рисқиева, 19. Мария Моисеева, 9.Маҳлиё Сарикова , 10. Зебо Жўраева (с).

Захирадагилар: 1.Ольга Кахарова, 12. Лайло Тилавова, 15. Фаёза Самандарова, 22.Ангелина Полешкевич, 77.Кунноса Нетрояж.

“Бунёдкор W”: 1.Юлия Аҳмедова, 2.Светлана Валиева, 3.Кристина Чунакова (21.Тожинисо Рашидова 84), 5.Анзиля Ермакова, 9.Мадина Вохидова(8.Мардона Эламасова 46), 10.Саида Галимова, 11.Екатерина Сальникова (с), 15.Умида Зоирова, 17.Эъзоза Шарипова (7.Лианна Норбекова 46), 18.Мадина Юсупова, 20.Шохсанам Абдулбоқиева,

Захирадагилар: 25.Диёра Ғуломова, 4.Шахноза Маҳмудова,  13.Лидия Цема,  27.Мафтуна Жўраева.

Огоҳлантириш: Юлия Аҳмедова 36, Зебо Жўраева 37.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика