Latest news

15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  0 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  11 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  4 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21

Айбек Нурбаев: "Бизга тажриба ва гол урадиган ҳужумчи етишмаяпти" News

Айбек Нурбаев: "Бизга тажриба ва гол урадиган ҳужумчи етишмаяпти"

Про-лиганинг 8-тури доирасида "Ғиждувон" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Арал" мураббийи Айбек Нурбоев ўз фикрларини билдирди.

- "Ғиждувон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимда кўплаб вазиятларимиз бўлди ва улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимнинг иккинчи ёки учинчи дақиқасида ҳам бирга-бир вазиятдан гол ура билмадик. Ушбу ўйинга яхши тайёрландик. Ўз майдонимизда кубок ўйинидан кейин бизда тайёргарлик учун етарлича вақт бўлди. Икки маҳалдан машғулот олиб бордик. Ҳатто Бухоро шаҳрига икки кун олдин етиб келдик. Тайёргарлик яхши бўлганди. Билмадим. Омад ҳам деб бўлмайди, ўзимиз мағлуб бўлдик. Бизга характер етишмади. 

- Ушбу мағлубият жамоага қандай таъсир кўрсатади деб ўйлайсиз?

- Мана бугун тўртинчи ўйиндирки, юта олмаяпмиз. Ҳозир бизда босим етарлича. Бугунги мағлубият ҳам йигитларга қаттиқ таъсир қилди. 

- Жамоадаги молиявий аҳвол қандай?

- Бизда барчаси жойида. Маошларни, мукофот пулларини вақтида оляпмиз. Ютсак бўлди, мукофот пули эртаси куни тушяпти. Молиявий томондан умуман муаммо йўқ. шунчаки жамоа юта олмаяпти. Барчамиз ғалаба учун ҳаракат қиляпмиз. 

- "Арал" жамоасига мақсад қўйилганми?

- Бу йил аниқ мақсадимиз йўқ. Лекин ўзимиз кучли бешталикка ҳаракат қиляпмиз. 

- Ҳозирги кетма-кет мағлубиятлардан кейин 5-ўринга ҳаракат қилса бўлади, деб ўйлайсизми?

- Олдимизда ўйинларимиз кўп, иккинчи давра шундай кутиб турибди. Биринчи давранинг энди ярми тугаяпти, деса бўлади. Ҳали вақт кўп, худо хоҳласа, ўз мақсадимизга етамиз, деб ўйлайман.

- Жамоа жуда кўп вазият яратмоқда, бироқ якунлаш унчалик яхши эмас. Бу нима билан боғлиқ? Тажрибасизлик деса, таркибда Саламат Қутибоев, Арислан Юсупбоев каби футболчилар бор.

- Саламат Қутибоев - ҳимоячи. "Арал" жамоаси ўтган йили очилди. Таркибда асосан маҳаллий ёшлар. Арисланни ҳисобламасак, таркибдаги қолган футболчилар асосан иккинчи лигадан саралаб олинган. Энди-энди улар катта чемпионатларни ўйнашяпти. Ўтган йили жамоа Биринчи лигада ўйнади, ҳозир эса Про-лигада. Йигитларда тажриба етишмаяпти, буни аста-секинлик билан орттириб боришмоқда. Бошқа йигитларда ҳам тажриба ва гол урадиган футболчи етишмади. Ўйинимиз зўр, вазиятлар ҳам бор, фақатгина гол йўқ. 

- Бугун жамоа бош мураббийи Неъматулло Қуттибоев ҳакамларга кўп эътироз билдирди. Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳакамлар билан ишим йўқ. Уларнинг қўмитаси бор. Ҳакамларга бирор эътирозим йўқ.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика