Latest news

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  13 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  144 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  15 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

"Атлетико" Симеоненинг ўрнига кутилмаган номзод топди - у билан музокаралар ҳам бошлаб юборилди News

"Атлетико" Симеоненинг ўрнига кутилмаган номзод топди - у билан музокаралар ҳам бошлаб юборилди

Мадриднинг "Атлетико" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Диего Симеоненинг кетишига тайёрланмоқда.

Аргентиналик мутахассис бир мавсумда 40,5 миллион евро маош олган ҳолда, дунёдаги энг кўп ҳақ олувчи мураббийи саналади.

"Атлетико" пандемия туфайли катта молиявий йўқотишларга учради, шу сабаб бугун туғилган кунини нишонлаётган "Эл Чоло"нинг маошини кўриб чиқади.

Мадридда Симеоне маошининг камайишига рози бўлишига умид қилишмоқда, аммо бу билан ҳамкорликнинг тўхтаб қолиши мумкинлиги ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Шу сабаб клуб аргентиналикнинг ўрнига номзод топиб қўймоқда.

Агар Диего Симеоне кетишни хоҳласа, "Атлетико" жамоада "Милан" ва "Ювентус" собиқ устози Массимилиано Аллегрини кўрмоқчи. Қайд этиш керакки, "матрасчилар" италиялик мутахассис билан олдиндан музокаралар ҳам олиб боришди.

Қўшимча қилиш керакки, 52 ёшли Массимилано Аллегри ўтган йилнинг ёзидан бери ишсиз юрибди. У бунга қадар "Ювентус" билан кетма-кет 5 бор, "Милан" билан эса бир бор А Серия чемпионлигини қўлга киритган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика