Latest news

00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  1 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  3 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  25 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0

Асрор Ғофуров: "Суперлигада ҳеч ким "оқ байроқ" кўтаришни истамади ва охиригача курашди" News

Асрор Ғофуров: "Суперлигада ҳеч ким "оқ байроқ" кўтаришни истамади ва охиригача курашди"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси сўнгги турда "Суғдиёна"га мағлуб бўлганига қарамасдан Суперлигада қолиш вазифасини уддалади.

Мазкур учрашувдан сўнг термизликларнинг тажрибали футболчиси Асрор Ғофуровнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Биринчи галда яқинда якунига етган "Суғдиёна" билан учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

Бугун майдонга яхши тайёргарлик ва кучли иштиёқ билан чиққандик. Ҳар доимгидек яна нимадир панд бериб мағлубиятга учрадик. Аслида ғалаба қозонишимиз керак эди. Дуранг натижага ҳам рози эдик десам муболаға бўлмайди. Мавсумни якунлаб олдик. Мухлисларга раҳмат айтаман.

-  Қийин ўтган мавсум якунида "Сурхон" Суперлигада кучлилар сафида қолишни уддасидан чиқди. Мавсумни тўлиқ бу жамоа таркибида ўтказдингиз. Жамоанинг қийин бу даражада қийналганини нима билан боғласак бўлади? Пандемия, мураббийлар алмашинуви, тўхталишлар танаффуслар....

- Айтганингиздек жуда ҳам оғир мавсум ўтказдик. Пандемия, оралиқдаги катта танаффуслар, нафақат бизга барча жамоаларга тўсқинлик қилди. Шунга қарамасдан Суперлигада қолиш вазифасини бажара олдик. Бундан барчамиз хурсандмиз.

- Бу йилги Суперлига қайси жиҳати билан аввалгисидан ажралиб турди? Ўзбекистон чемпионатидаги иккинчи мавсумингиздан қандай таассуротлар қолди? Бу йил Суперлигада ўсиш кўрдингизми ёки аксинча пасайиш?

- Суперлига йилдан йилга ўсмоқда. Юқорида таъкидлаганимдек тўхталишлар чемпионатнинг бир текисда ўтишига таъсир ўтказди. Таассуротларим жуда яхши. Муҳими ҳеч бир жамоа "оқ байроқ" кўтаришни истамади ва охиригача курашди. 

- Клубдаги ички муаммолар, молиявий қийинчиликлар ҳам жамоанинг натижаларга таъсир ўтказди дея оламизми?

- Ҳозирда 1-2 клубни ҳисобга олмаганда қолган барча молиявий қийинчиликлар гирдобида. Бунинг таъсири жамоамизга кўзга ташланадиган даражада бўлмади. Майдонга тушгач фақат ғалаба сари интилиб, жамоанинг ор-номуси учун ҳаракат қилиш керак Шахсий муаммолар, молиявий қийинчиликлар иккинчи даражали деб ўйлайман.

- Ҳозирги вақтда чарчоқ аломатлари, жисмоний томондан тикланиш учун вақт камлиги каби омиллар Ўзбекистон кубоги баҳсларида жамоага тўсқинлик қилмайдими?

- Жисмонан тикланиш осон эмас. Лекин Европа жамоаларининг тақвимига қарасак бизда тайёргарлик кўриш учун вақт етарли.

- Хориж клубларидан таклифлар қабул қилдингизми? Биламиз, ўз вақтида Туркиянинг бир нечта клубларида тўп тепгансиз...

- Олдинда кубок турнири бор. Таклиф бўлса ўрганиб чиқаман. Айни пайт аниқ таклифлар йўқ.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика