Latest news

18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  3 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  3 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5

Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик" News

Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"

Суперлига 29-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бухоро" (1:1) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Курашларга бой учрашув гувоҳи бўлдик. Бу ўз майдонимиздаги охирги ўйин бўлгани учун мухлисларга ғалаба тортиқ қилишни мақсад қилгандик. "Бухоро" ҳам охиригача кураш олиб боришини билардик. Рақиб сафида бўйдор футболчилар кўплиги боис стандартлардан фойдаланишга ҳаракат қилди. Охиригача курашдик деб ўйлайман. Ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик, кейин эса ҳисобни тенглаштирдик. Характер кўрсатишгани учун футболчиларимизга раҳмат айтаман. Баъзи вазиятларда ҳимояни унутиб қўйдик, лекин умуман олганда ўйиндан қониқдим.


- "Шўртан" 2015 йилдан буён "Бухоро"ни мағлуб эта олмаяпти. Шу пайтгача 7та дуранг ва 9 мағлубият қайд этган. Бу сиз учун нимани англатади?

- Статистикага кўп эътибор бермаймиз. Ўйин куни ким тайёр бўлса шуларни майдонга туширамиз. Кўп нарса омадга ҳам боғлиқ. Бугун оғир беллашувни ўтказдик деб айта оламан. Биринчи тайм ҳам осон бўлмади, жамоамиздаги аксар футболчиларнинг бўйи кичик бўлгани боис яккакурашларда ютқаза бошладик, лекин жамоа сифатида яхши ҳаракат қилдик. Сиз айтган статистика бизга ҳеч қандай босим юклагани йўқ, фақат ўз ўйинимизни намойиш этишга уриндик.


- "Шўртан" Пролигага тушиб бўлди. Таркиб қанчалик сақланиб қолади, қолаверса сизнинг тақдирингиз нима бўлади? Жамоа билан ишлашда давом этасизми? 

- Шартномам йил охиригача амалда, кейин нима бўлишини кўрамиз. Ҳаммаси раҳбарият қарорига боғлиқ. Ўйлайманки, бош ҳомийимиз томонидан Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилади. Бизга янада кучли футболчилар керак. Жисмонан бақувват, курашувчан футболчиларни излаймиз. Албатта, сафимиздаги энг яхшиларни ҳам олиб қолишга ҳаракат қиламиз.


- "Шўртан"нинг Пролигага тушиб кетиши асосий омиллари нимада?

- Ҳозир бу саволга жавоб бериш анча вақтни олади. Мавсумнинг биринчи ярмида курашувчан жамоага эга эдик. Иккинчи даврада эса асосан ёшларни жалб этдик. Ҳар ўйинда ғалаба қозониш учун ёшларимизга тажриба етишмади. Ҳаммасига вақт керак. Лекин ўйин томонлама ёмон эдик дея олмайман.


- Жамоанинг Пролигадан Суперлигага қайтиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бу аввало клуб нима хоҳлашига боғлиқ. Яхши футболчиларни олиб келиб ҳам вазифа бажарилмай қолиши мумкин, чунки ҳамма гап ўйинчиларнинг мураббий тактикасига қанчалик тушишига боғлиқ бўлади. Биз масаланинг ҳамма томонини ўйлаб кўрамиз. Пролигада биринчи ўринни эгаллаб қайтишни мақсад қилганмиз ва охиригача курашамиз.

Rating:    

Comments

   
20 nov 02:16:17
Odiljon
Хозир шунака мавсум тугайди хамма узига жамоа излайди
Команда на содиклик ва бошка тушунчалар йуколиб кетган.Нефтчида пул йоколсин ундан хам кетишади
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика