Latest news

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:0 (онлайн натижа)  8 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  2 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  5 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Артём Филипосян: “Сўғдиёна” билан Кубок ва медал ютиш учун астойдил курашамиз" News

Артём Филипосян: “Сўғдиёна” билан Кубок ва медал ютиш учун астойдил курашамиз"

Артём Филипосян Таиланд жамоаси билан тузилган шартномасини муддатидан аввал бекор қилиб, юртимизга қайтиб келди.

 Тажрибали ҳимоячи бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистон Суперлигасида фаолиятини давом эттиришга қарор қилди. Яқинда “Бунёдкор” ўқув-йиғин машғулотларига бориб қўшилган 34 ёшли футболчи яқинда янги жамоаси билан шартнома имзолади. 


- Артём, Сизни “Бунёдкор” машғулотларида кўргандик. Кейинги тақдирингизга ойдинлик киритиб олдингизми?

- Авваламбор, ассалому алайкум! Барча юртдошларимизни кириб келган янги 2022 йил билан чин дилдан муборакбод этаман. Биласиз, “Бунёдкор” жамоасида илгари ўйнаганман. Жамоа бош мураббийи Шуҳрат Мақсаудов билан муносабатимиз яхши. Бу жамоада спорт формамни ушлаб туриш мақсадида шуғулланиб келаётгандим. Жамоа раҳбарияти мени қолишимни таклиф қилди. Шунингдек олдимда бир нечта таклифлар турганди. Якунда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига ўтишга қарор қилдим. 

- “Сўғдиёна”нинг таклифи сизни кўпроқ нимаси билан ўзига қизиқтирди?

- Уларнинг таклифи мен учун ҳар томонлама айни муддао бўлди. Энг аввало бош мураббий Улуғбек Бақоев билан илгари “Бухоро”да бирга ишлаганмиз. Муносабатларимиз жуда яхши. Қолаверса “Сўғдиёна” жорий мавсум ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Жамоа Кубок ва медаллар учун курашишни мақсад қилган. Насиб қилса бу йўлда жиззахликларга қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман. 

- Янги жамоангиздаги таассуротларингиз қандай?

- Дастлабки таассуротлари яхши, албатта. Жамоа мени яхши қабул қилди. Таркибдаги кўплаб футболчилар билан яхши танишман. Шунинг учун ҳам ҳеч қандай муаммони кўрмаяпман. 

- Келгусида сизни яна легионер сифатида кўришимиз мумкинми?

- Ҳозирча асосий эътиборимни “Сўғдиёна”да ўйнаб, жамоа ютуқларига ўз ҳиссамни қўшишга қаратганман. Қолганини вақт кўрсатади. 

-  Бугунги кундаги Суперлига ҳақида қандай тасаввурдасиз?

- Охирги уч йилни хориж чемпионатида ўтказдим. Ўйлайманки бу вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигасида савия ортган. Қизиқарли ўйинлар сони кўпайган. Агарда шу йўналишда кетса, насиб қилса ички чемпионатимиз янада ўсишга эришади. 

- Асли самарқандлик ҳисобланасиз. “Динамо” жамоасида Суперлигага чиққач, таркибда эътиборга молик ўзгаришларга қўл урмоқда. Бу жамоа вакиллари сиз билан алоқага чиқишмадими?

- Тўғрисини айтсам, “Динамо”дан менга ҳеч қандай чорлов бўлгани йўқ. 

- Сизнингча трансфер ойнасида эътиборга молик ўзгаришларни қайси жамоа амалга оширмоқда?

- Менимча трансфер бўйича “Навбаҳор”да яхши ишлар амалга оширилмоқда.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика