Latest news

21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  3 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  5 20:35ЖЧ саралаши. БАА Қатарга қарши ўйинда тезкор гол киритди (онлайн ҳисоб)  19 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  14 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  110 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  54 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  643 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0

"Арсенал" яна Гуннерзавр билан ишлашга киришди. Маскот қайтди, бироқ энди костюмни 27 йиллик ходим киймайди News

"Арсенал" яна Гуннерзавр билан ишлашга киришди. Маскот қайтди, бироқ энди костюмни 27 йиллик ходим киймайди

Бир неча кун олдин барчамиз "Арсенал" афсонавий Гуннерзаврни ишга қайтарганидан хурсанд бўлгандик.

Маскот коронавирус туфайли юзага келган инқироз туфайли ишдан бўшатилганди – клубдагилар стадионда одамлар бўлмагандан кейин уларнинг кўнглини кўтариш учун хизмат қиладиган ишчининг кераги йўқ, деб ҳисоблади.

Аммо қарор омма томонидан ижобий кутиб олинмади: мухлислар ҳайратга тушишди, Венгер ғазабланди, Месут Озил эса Жерри Кей(27 йил Гуннерзавр либосини кийган шахс)нинг иш ҳақи харажатларини ўз зиммасига олишни таклиф қилди.

Орадан бир-икки ой ўтгач, Twitter’да Гуннерзавр ҳақидаги хушхабар пайдо бўлди:

"Бугун "Эмирейтс"га қайтдим"  

"Биз ҳар доим Гуннерзаврни "Арсенал"нинг муҳим бўлаги деб ҳисоблаб келганмиз, у бутун дунёдаги мухлисларимиз орасида ҳам машҳур. Гуннер ҳеч қачон кетмаган, аммо коронавирус туфайли у омма олдига чиқиш имконига эга бўлмади"

Кейин ҳамма ғалабани нишонлади. Ҳатто Месут Ўзил ретвит билан муносабат билдирди: 

"Ўз жойингга қайтганингдан хурсандман!"

Ҳаммаси яхши кўринарди, аммо раҳбарият учун ёқимсиз факт аниқланди – қўғирчоқ ичида фахрий ишчи Жерри Кей эмас, балки бошқа одам эди. "Арсенал" Гуннерзавр ролини доимий алмашинув асосида турли одамлар бажаради, деган қарорга келди.

Goal.com ва Dazn журналисти Чарльз Уоттснинг айтишича, Жеррини ишга қайтишга чақириб, таклиф қилишган, аммо у ўз лавозимини бошқа номзодлар билан бўлишишни хоҳламаган. Унинг ўғли ушбу вазиятга ойдинлик киритди: 

"Вазиятга ойдинлик киритиш ва мавзуни ёпиш вақти келди. Отам Гуннерзавр ролида "Арсенал"га 27 йил давомида содиқлик билан хизмат қилди (дастлабки 14 йилда – бепул). У клубга футбол оламида ва ундан ташқарида танилган маскотни яратишда ёрдам берди. Клубнинг қарори тушунарли, чунки у энди тўлақонли иш эмас эди, аммо Гуннер ўз-ўзидан сўнмади. У "Арсенал"нинг барча мухлисларига таниш бўлган юраги ва қалбини йўқотди.

Афсуски, "Арсенал" Гуннерзавр(отам)ни янги нормал ҳолатга қайтариш режасининг мақбул усулини топа олмади. Ҳатто меросни шахсан ўзи етказиш ва давомчиларга топшириш имконияти ҳам берилмади. Афтидан, клуб отамни йўқолиб кетиш хавфи остида турган динозавр деб ўйлади.

"Арсенал"нинг олижаноблиги доимо муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган. Буни ўзим клубда ишлаган кунларимдан эслайман. Ва менинг отам доимо ушбу тамойилга риоя қилган. Ҳолат яунига қараб, клубдаги ҳаммада ҳам бу ёндашув мавжуд эмаслигини тушундик.

Ушбу ноёб асар бизнинг оиламизга ва "Арсенал" мухлисларига жуда кўп ёқимли хотираларни тақдим этди. Аммо барча яхши нарсалар ўз ниҳоясига етади.

Жорж Алленга отам учун пул йиғадиган саҳифа яратгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Месут Ўзилга ва қўллаб-қувватловчи хабарларни йўллаган, хайрия маблағларини юборган "Арсенал"нинг миллионлаб мухлисларидан миннатдорман – бу отам учун жуда катта аҳамиятга эга эди. Гап пул ҳақида эмас, балки отамнинг Гуннервазр ролидаги 27 йиллик садоқати ва ёқимли хотиралари ҳақида. Биз йиғилган барча маблағларни хайрия ишларига сарфлаймиз".

Жерри Кей бутун умр "Арсенал"га мухлислик қилди: у 1963 йил биринчи учрашувига келган, сўнгра Junior Gunners (мухлис болакайлар) ва меҳмонга борувчи мухлислар аъзосига айланган. Жерри ҳатто акасининг тўйини ўтказиб юборган, чунки ўша кун "Арсенал"нинг уй ўйинига тўғри келган.

Айтганча, "Арсенал"да маскот бўлиб ишлаш Килар оиласининг умумий ишидир. Жеррининг ўғли – Дэниэл Ки саҳифасида у "Арсенал"нинг биринчи расмий маскоти бўлгани ёзиб қолдирилган. Катта эҳтимол билан гап футболчиларни майдонга олиб чиқадиган маскот-болалар ҳақида кетмоқда. 1983 йил август ойида бўлиб ўтган "Арсенал" – "Лутон" учрашуви дастурномасида Дэниэл ҳақида ёзишган.

Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика