Latest news

00:34ЎФА собиқ халқаро бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  4 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Аргентиналик ҳужумчи, Ўзбекистон паспортини олган бразил, Куперга ёрдам берган мураббий. БАА терма жамоасида кимлар бор? News

Аргентиналик ҳужумчи, Ўзбекистон паспортини олган бразил, Куперга ёрдам берган мураббий. БАА терма жамоасида кимлар бор?

Эртага Ўзбекистон терма жамоаси БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

БАА терма жамоасига июль ойида колумбиялик Хорхе Луис Пинто бош мураббий этиб тайинланган эди. Ўз пайтида Гондурас ва Коста Рика терма жамоалари билан жаҳон чемпионатида иштирок этган ушбу мураббий БАА терма жамоасини ҳам мундиалга олиб боришга ваъда бермоқда.

Унга Ўзбекистон терма жамоасида Эктор Куперга ёрдам берган мураббий Муҳаммад Фаёз ёрдам бермоқда.

Бош мураббий Ўзбекистон билан баҳсга 29 нафар футболчисини чақирган. Улар орасида уч нафар маҳаллийлаштирилган футболчилар ҳам бор. Булар Кайо Канедо (Бразилия), Фабио де Лима (Бразилия) ва Себастьян Тальябуэ.

Фабио де Лима БАА чемпионатининг 2014/15 йилги мавсумида Ўзбекистон фуқароси сифатида ўйнаганди. Аммо бразилиялик футболчи қаерда, қачон ва қай тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига эга бўлгани сирлигича қолмоқда. Маълумот учун, 2014 йилнинг октябрь ойида сайтимиз орқали мазкур фуқаролик паспорти сохта бўлиб чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Аргентинада туғилган Себастьян Тальябуэ ҳам БАА фуқаролигини олди ва илк бор терма жамоа сафида майдонга тушишга яқин.


Ўзбекистон билан ўйинга чақирув олган футболчилар рўйхати:


Али Хасиф, Холид Исса, Одил Ал Ҳусани, Муҳаммад Баргхаш, Абдулазиз Ҳайкал, Халифа Ал Ҳаммади, Муҳаммад Марзуқ, Исмоил Аҳмад, Волид Аббос, Фарис Жума, Юссуф Жобир, Салим Рашид, Ҳамис Исмоил, Мажид Сурур, Тариқ Аҳмад, Муҳаммад Ал Аттас, Аҳмад Барман, Фабио де Лима, Жассим Ёқуб, Бандар Ал Аҳбаби, Халфан Муборак, Холид Бавазир, Таҳнун Ал Зааби, Ҳалил Ал Ҳаммади, Кайо Канедо, Ғариб Абдуллоҳ Суҳаил, Али Мабҳут, Аҳмад Ҳалил, Себастьян Тальябуэ.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика