Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият олиб борган мутахассис БАА терма жамоасида

Aslanov Jasurbek
25 июл 2020
Хабарингиз бор куни кеча БАА терма жамоаси янги бош мураббий Хорхе Пинтони таништириш маросимини ўтказди.

Шунинг билан бирга колумбиялик мутахассисга яқиндан ёрдам берувчи мураббийлар ҳам эълон қилинди. Унга кўра терма жамоада мисрлик Маҳмуд Фаёз ҳам иш бошлади. 

Билсангиз керак, ушбу мураббий ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоасида Эктор Куперга яқиндан кўмаклашган. Ўзбекистонлик мухлисларга жуда яхши таниш. Фаёз бундан олдинги фаолияти давомида Миср терма жамоаси билан Россиядаги Жаҳон чемпионатида иштирок этган.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia