Аргентина - Нигерия. Краснодарда ўтадиган ўйинга 24 000 чипта сотилди
14 nov 2017 01:04
News
Аргентина - Нигерия. Краснодарда ўтадиган ўйинга 24 000 чипта сотилди
Бугун, яъни 14 ноябрь куни Россиянинг Краснодар шаҳрида Аргентина ва Нигерия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.
Ушбу ўйинга чиқарилган чипталардан 24 000 донаси сотиб бўлинган. “Краснодар” стадиони ўз бағрига 34 291 томошабинни сиғдира олади.
Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси ФИФА рейтингида тўртинчи, Нигерия эса 41-ўринни эгаллаб турибди. Ҳар иккала терма жамоа ҳам келаси йили Россияда ўтадиган мундиалда иштирок этишади.
Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments