Latest news

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

«Ардус» Европа чемпионига қарши 2та ўртоқлик учрашуви ўтказади News

«Ардус» Европа чемпионига қарши 2та ўртоқлик учрашуви ўтказади

Тошкентнинг «Ардус» Қозоғистон чемпиони «Қайрат»га қарши иккита назорат ўйини ўтказади.
Европанинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланган «Қайрат» 17 август куни Тошкентга ташриф буюради. Ушбу икки жамоа ўртасидаги ўртоқлик учрашувлари 18 ва 19 август кунлари Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ҳар иккала ўйин ҳам 17:30да бошланади.

Қайд этиш жоиз, 1995 йилда асос солинган «Қайрат» сўнгги йилларда мунтазам УЕФА Кубогининг финал тўртлигидан жой олиб келмоқда. 2013 йили «Қайрат» ушбу мусобақа финалида Москванинг «Динамо» жамоасни мағлубиятга учратиб (4:3), Кўҳна қитъанинг энг кучли клуби деб топилди.

«Қайрат»га қарши ўйинлар «Ардус»га 27 август – 1 сентябрь кунлари Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги 2013 йилги Осиё чемпионати ўйинларига тайёргарлик кўриш имконини беради. Япониядаги мусобақа гуруҳ босқичида «Ардус» «В» гуруҳида Эроннинг «Санае Гити Пасанд», Таиланднинг «Чонбури Блувейв» ва Қатарнинг «Ас-Садд» жамоаларига қарши тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, Осиё футзал клубларининг 2012 йилдаги энг нуфузли мусобақасида «Ардус» финалгача етиб бориб, ҳал қилувчи ўйинда «Санае Гити Пасанд»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика